Европадаги Рус уйлари маҳаллий аҳоли учун исиниш жойларини очмоқда

Oбуна бўлиш
Газ ва электр энергияси нархи юқори бўлиб қолаётган пайтда Европадаги Россия маданият марказлари исиниш пунктлари сифатида ишлайди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik.Хориждаги Россотрудничество ваколатхоналари (Рус уйлари) европаликлар учун исиниш жойи сифатида очилади.
“Европа пойтахтларидаги Рус уйлари ва маданият марказлари бугунги кундан бошлаб барча учун ўз эшикларини очмоқда. Газ ва электр энергияси нархи юқори бўлиб қолаётган пайтда марказлар исиниш пунктлари сифатида ишлайди”, - дейилади Россотрудничествонинг Telegram каналидаги хабарида.
“Россиядан илиқлик ила” акцияси доирасида совқотган европаликлар иссиқ чой ичишлари, телефонларини қувватлаб олишлари мумкин, болажонларга мультфильмлар кўрсатилади.
“Рус уйларининг инсонпарварлик акцияси бизнинг анъанавий меҳмондўстлигимизни намойиш этмоғи зарур”, - дея маълум қилган Россотрудничество РИА Новостига.
Таъкидланишича, Финляндия ва Люксембург аҳолиси аллақачон исиниш учун Рус уйларига келишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0