Сирдарёдаги портлаш оқибатида 16 киши жабрланган - ССВ

© Sputnik / Pavel Lisitsyn Красный крест на автомобиле скорой медицинской помощи
Красный крест на автомобиле скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2022
Oбуна бўлиш
Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ - ССВ.
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Бугун тонгда Сирдарё вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги омборхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 16 киши жабрланган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ, дейилади хабарда.

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУ да юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди.
Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинди.
Янгиликлар лентаси
0