Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил қачондан бошланади?

© Sputnik/Зафар ХалиловКак проходит первый звонок в Ташкенте
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2022
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, II чорак 10 ноябрдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0