Америка разведкачиси Россиянинг Украинадан асосий фарқини айтди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваМосковский Кремль
Московский Кремль  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2022
Oбуна бўлиш
Риттернинг айтишича, украиналиклар НAТОдан юз минг тўплам қишки кийим-кечак беришни илтимос қилган.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россия Украинадан фарқли ўлароқ, қишда исиниш учун энергия ва инфратузилмага эга, дейди AҚШ денгиз кучлари разведкасининг истеъфодаги зобити Скотт Риттер Judging Freedom YouTube каналида эфирга узатилган интервьюсида.
“Уларда (Россияда - таҳр.) газ бор, иссиқлик бор, энергия бор, электр энергияси бор. Украина заиф позициядан ҳаракатланади: уларда ҳеч нарса йўқ, улар музлаб ўлади”, деган Риттер.
Риттернинг айтишича, украиналиклар НAТОдан юз минг тўплам қишки кийим-кечак беришни илтимос қилган, чунки Украина Қуролли кучларида улар йўқ.
Шу билан бирга, зобитнинг фикрича, вазиятга кенгроқ нуқтаи назардан қараш керак.
“Британиянинг иқтисодий муаммолари Россияга қўйилган санкциялар билан бевосита боғлиқлигини тан оладиган киши келгунига қадар Aнглия яна қанча бош вазирлардан ўтиши керак? Немислар буни тушуна бошлади, французлар буни тушунди, италияликлар ҳам, бутун Европа ҳам!” дея хулоса қилган Риттер.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Ғарб мамлакатларида Москвага қарши санкциялар киритилиши ва Росссия ёқилғисидан воз кечиш сабаб энергия ресурслари нархи кўтарилди ва инфляция авж олди.
Энергия ресурслари, аввало газ нархи ошиши ортидан Европадаги саноат инқирози кузатилмоқда ва бу ўз навбатида иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0