Украина ЕИни пароканда қилмоқда - Британия ОАВи

© REUTERS / Yves HermanФлаги ЕС в Брюсселе
Флаги ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Британиянинг “The Independent” нашрига кўра, Европа Иттифоқида Украинадан келган қочқинлар борасида кескин низолар кучаймоқда.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Украиналик қочқинлар муаммоси юзасидан Европа Иттифоқи давлатлари орасида тарқоқлик кучаймоқда. Бу ҳақда “The Independent” маълум қилди.
Мақола муаллифи Лорне Кукнинг фикрича, Европа Иттифоқи бир дилемма (иккита вариантдан бирини танлаш керак бўлган муаммоли вазият) олдида турибди: Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш ва қочқинларни қабул қилишда давом этиш ёки энергия инқирози билан боғлиқ ички муаммолар туфайли қўллаб-қувватлашдан бош тортиш.
“Европа Иттифоқида муҳожирларнинг тегишли рухсатсиз келиши каби муоммо билан қандай курашиш борасида чуқур келишмовчиликлар мавжуд — бу блок тарихидаги энг йирик сиёсий инқирозлардан бирининг марказида бўлган масала”, - дейди Кук.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий маълумотларига кўра, 24 февралдан 5 июлгача Украинани 8,8 миллионга яқин одам тарк этган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Баъзи мамлакатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи кўмир ва нефть импортига босқичма-босқич эмбарго жорий этмоқда.
Кремль Ғарбнинг ҳаракатларини бошқа ҳеч кимга ўхшамайдиган иқтисодий уруш деб атади. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. АҚШ ва Европанинг асосий мақсади эса миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0