Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
Шавкат Мирзиёев ва  Сердар Бердимуҳамедов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Президентлар Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказишди.
Давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ушбу учрашув Ўзбекистон билан Туркманистоннинг кўп қиррали стратегик шериклиги ривожига янги суръат бағишлашига ишонч билдиришди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди, жумладан, Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар “йўл харитаси” асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0