https://sputniknews.uz/20221021/safarbar-qilingan-qariyb-on-ming-rossiyalik-uyiga-qaytarildi-29347005.html
Сафарбар қилинган қарийб ўн минг россиялик уйига қайтарилди
Сафарбар қилинган қарийб ўн минг россиялик уйига қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Андрей Картаполовнинг сўзларига кўра, Россияда сафарбар қилинган деярли 10 000 киши турли сабабларга кўра Ватанига қайтган. 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-21T15:46+0500
2022-10-21T15:46+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28750039_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_bf8885151764d9fe1063725d90738ed9.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россияда сафарбар қилинган 10 мингга яқин киши шу кунгача турли сабабларга кўра ватанига қайтарилди. Бу ҳақда бугун журналистларга Давлат думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполов Санкт-Петербургда бўлиб ўтган "Ягона Россия" кўнгиллилари билан учрашувда маълум қилди.Унинг қўшимча қилишича, Санкт-Петербургда қисман сафарбарлик режаси режага мувофиқ муваффақиятли давом этмоқда."Санкт-Петербургда қисман сафарбарлик тадбирлари давом этмоқда ва мен билишимча, улар режа ва шаҳар олган топшириқ асосида олиб бориляпти ва ҳозирча уни муваффақиятли бажармоқда", - деди Картаполов.Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади.4 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучларига қисман сафарбарлик доирасида чақирилган 200 мингдан ортиқ одам келганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, кадрлар тайёрлаш 80 полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилади.Аввалроқ, Россия етакчиси мамлакатда эълон қилинган қисман сафарбарлик бўйича барча чора-тадбирлар икки ҳафта ичида якунланишини тахмин қилганди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28750039_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_99dfad6ceca7e476522513fbff6c0c83.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия
Сафарбар қилинган қарийб ўн минг россиялик уйига қайтарилди
15:46 21.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Андрей Картаполовнинг сўзларига кўра, Россияда сафарбар қилинган деярли 10 000 киши турли сабабларга кўра Ватанига қайтган.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россияда сафарбар қилинган 10 мингга яқин киши шу кунгача турли сабабларга кўра ватанига қайтарилди. Бу ҳақда бугун журналистларга Давлат думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполов Санкт-Петербургда бўлиб ўтган "Ягона Россия" кўнгиллилари билан учрашувда
маълум қилди. “Бугунга қадар мамлакат бўйлаб 10 мингга яқин одам турли сабабларга кўра қайтарилди”, - деди қўмита раҳбари хатолик туфайли сафарбар қилинганлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг қўшимча қилишича, Санкт-Петербургда қисман сафарбарлик режаси режага мувофиқ муваффақиятли давом этмоқда.
"Санкт-Петербургда қисман сафарбарлик тадбирлари давом этмоқда ва мен билишимча, улар режа ва шаҳар олган топшириқ асосида олиб бориляпти ва ҳозирча уни муваффақиятли бажармоқда", - деди Картаполов.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади.
4 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучларига қисман сафарбарлик доирасида чақирилган 200 мингдан ортиқ одам келганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, кадрлар тайёрлаш 80 полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилади.
Аввалроқ, Россия етакчиси мамлакатда эълон қилинган қисман сафарбарлик бўйича барча чора-тадбирлар икки ҳафта ичида якунланишини тахмин қилганди.