https://sputniknews.uz/20221021/rossiyalik-olimlar-tana-toqimalarini-samarali-tamirlash-yolini-topishdi-29351674.html
Россиялик олимлар тана тўқималарини самарали "таъмирлаш" йўлини топишди
Россиялик олимлар тана тўқималарини самарали "таъмирлаш" йўлини топишди
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар ҳужайра терапияси самарадорлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқишди - тафсилотлар. 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-21T21:17+0500
2022-10-21T21:17+0500
2023-04-05T18:40+0500
россия
олимлар
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21580481_0:149:3113:1900_1920x0_80_0_0_08cf98bfc98a89af6139efa3a0a2cb14.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россиялик олимлар гуруҳи ҳужайра терапияси ёрдамида тирик организмлар тўқималарини "таъмирлаш" самарадорлигини ошириш йўлини топишди, дея хабар бермоқда РИА новости.Ҳужайра терапиясида организмнинг бириктирувчи тўқималари асосини ташкил этувчи коллаген оқсилини ишлаб чиқарадиган ҳамда унинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган тирик фибробласт ҳужайраларидан фойдаланилади.Одатда, бу ҳужайралар бемордан олинади, лабораторияда кўпайтирилади. Сўнгра шикастланган тўқималарга инъекция йўли билан ёки тўқима муҳандислигининг бир қисми сифатида – трансплантация пайтида тананинг шикастланган қисмини алмаштириш учун ишлатиладиган тўқима таркибига киритилади.Фибробластлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий муаммолардан бири кекса беморларда бу ҳужайраларнинг бўлиниш тезлигининг пастлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, трансплантация пайтида тўқималарда яллиғланиш билан кечадиган оксидловчи стресс натижасида ҳужайраларнинг муайян қисми нобуд бўлиши мумкин.Москва физика-техника институти, Россия Фанлар академиясининг Москва вилояти Пушчино шаҳридаги Ҳужайра биофизикаси институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология миллий тиббий тадқиқот маркази олимлари фибробласт ҳужайраларининг юзасига полимер "рюкзаклар" – кўп функцияли пероксиредоксинли микроконтейнларни бириктириш орқали уларни ўзгартириш модификация технологиясини ишлаб чиқишди.Таъкидланишича, пероксиредоксин “рюкзаклар” қўшилиши оксидланиш стресси шароитида фибробластларнинг ҳаётийлигини сезиларли даражада оширади.Қолаверса, фибробластларни танага етказиб беришнинг бу усули уларнинг ҳаракатчанлигини оширади ва коллаген ишлаб чиқариш қобилиятига ижобий таъсир қилади.Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ушбу ёндашувдан фойдаланиш фибробластларнинг бемор организмида яхшироқ мослашишига ва трансплантация вақтида уларнинг ўлишининг олдини олишга имкон беради, бу эса ҳужайра терапияси самарадорлигини оширади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1e/21580481_190:0:2921:2048_1920x0_80_0_0_cafe26995d2499c57baedbcde185f54a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, олимлар, тиббиёт муассаси
россия, олимлар, тиббиёт муассаси
Россиялик олимлар тана тўқималарини самарали "таъмирлаш" йўлини топишди
21:17 21.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Олимлар ҳужайра терапияси самарадорлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқишди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россиялик олимлар гуруҳи ҳужайра терапияси ёрдамида тирик организмлар тўқималарини "таъмирлаш" самарадорлигини ошириш йўлини топишди, дея хабар бермоқда
РИА новости. Ҳужайра терапиясида организмнинг бириктирувчи тўқималари асосини ташкил этувчи коллаген оқсилини ишлаб чиқарадиган ҳамда унинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган тирик фибробласт ҳужайраларидан фойдаланилади.
Одатда, бу ҳужайралар бемордан олинади, лабораторияда кўпайтирилади. Сўнгра шикастланган тўқималарга инъекция йўли билан ёки тўқима муҳандислигининг бир қисми сифатида – трансплантация пайтида тананинг шикастланган қисмини алмаштириш учун ишлатиладиган тўқима таркибига киритилади.
Фибробластлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий муаммолардан бири кекса беморларда бу ҳужайраларнинг бўлиниш тезлигининг пастлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, трансплантация пайтида тўқималарда яллиғланиш билан кечадиган оксидловчи стресс натижасида ҳужайраларнинг муайян қисми нобуд бўлиши мумкин.
Москва физика-техника институти, Россия Фанлар академиясининг Москва вилояти Пушчино шаҳридаги Ҳужайра биофизикаси институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология миллий тиббий тадқиқот маркази олимлари фибробласт ҳужайраларининг юзасига полимер "рюкзаклар" – кўп функцияли пероксиредоксинли микроконтейнларни бириктириш орқали уларни ўзгартириш модификация технологиясини ишлаб чиқишди.
Таъкидланишича, пероксиредоксин “рюкзаклар” қўшилиши оксидланиш стресси шароитида фибробластларнинг ҳаётийлигини сезиларли даражада оширади.
Қолаверса, фибробластларни танага етказиб беришнинг бу усули уларнинг ҳаракатчанлигини оширади ва коллаген ишлаб чиқариш қобилиятига ижобий таъсир қилади.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ушбу ёндашувдан фойдаланиш фибробластларнинг бемор организмида яхшироқ мослашишига ва трансплантация вақтида уларнинг ўлишининг олдини олишга имкон беради, бу эса ҳужайра терапияси самарадорлигини оширади.