https://sputniknews.uz/20221021/rossiyada-ozbek-tilini-qaerda-organish-mumkin---rf-talim-vazirligi-29364709.html
Россияда ўзбек тилини қаерда ўрганиш мумкин - РФ Таълим вазирлиги
Россияда ўзбек тилини қаерда ўрганиш мумкин - РФ Таълим вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Россияда ўзбек тилига қизиқиш нақадар кучли? Кимлар Россияда ўзбек тилини ўрганмоқда? Ўзбек тилида қандай китоблар чоп этилмоқда? Ушбу саволларнинг жавоби... 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-21T19:17+0500
2022-10-21T19:17+0500
2023-04-05T18:40+0500
маданият
ўзбекистон
ўзбек тили
россияда ўқиш
таълим
олий таълим муассасалари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36186606_0:0:1000:562_1920x0_80_0_0_973fcc1f642403d66fd5c1434ff5e9a2.png
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда давлат тили куни нишонланмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати хабар беришича, дунё бўйлаб 50 миллионга яқин киши Алишер Навоий тилида сўзлашади. Ўзбек тилида сўзлашадиган давлатлардан бири Россия бўлиб, бу ерда ҳам ўзбек тили бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.Ўзбек тили дарслари айнан қаерда ўтказилади? Sputnik мухбири ушбу савол билан Россия Фан ва олий таълим вазирлигига мурожаат қилди.Шунингдек, Москва Давлат Лингвистика Университетида (МДЛУ) ўзбек тилини биладиган сиёсатшунослик, тилшунослик ва хорижий минтақашунослик бўйича мутахассислар тайёрланади. Аввалроқ Sputnik бу йил Москва давлат лингвистика университетида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилгани ҳақида хабар берган эди.2012 йилда университет ўқитувчилари ЎзДЖТУдаги ҳамкасблари билан биргаликда икки қисмдан иборат “МДҲ давлатлари учун ўзбек тили” дарслигини нашр этган эди. Ҳозирда у электрон форматда бепул тарқатилмоқда.Ундан ташқари, Россия Фанлар академиясида ўзбек тили илмий нуқтаи назардан ўрганилмоқда – Россия Фанлар академиясининг Тилшунослик институтида ўзбек тилини ўз ичига олган “Россиянинг кичик тиллари” сайти ишга туширилди. Россияда ҳам ўзбек тилидаги китоблар чоп этилади. Шу йилнинг октябрь ойида Рязан шаҳрида Сергей Есенийнинг ўзбек тилидаги “Форс мотивлари” шеърий цикли тақдимоти бўлиб ўтди. Китобнинг нашр этилишида Россия Президент грантлари жамғармаси томонидан “Дўстлик чегаралари” дастури доирасида кўмаклашди. Ушбу дастур Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг фармони билан 2022 йил Россия халқларининг маданий мероси йили деб эълон қилинганлиги сабабли ишга туширилди. Ўзбеклар Россияда истиқомат қилувчи 193 этник гуруҳ рўйхатига киритилган, деб хабар беради “Россия Федерацияси Миллий сиёсати” портали. Бу ерда гап Россия Федерацияси фуқароси бўлган этник ўзбеклар ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, жорий йилда биринчи марта дерматологлар, педиатрлар, жарроҳлар, стоматологлар ва психологлар малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистонга текинга олиб келинадиган эпидермолиз буллоза бўйича русча қўлланмани ўзбек тилига таржима қилинди. Айни дамда Россияда ҳам ўзбек тилида музей экскурцияларини йўлга қўйиш ҳақида гап кетмоқда. Москвадаги Тсаритсино музей-қўриқхонаси бу йўналишда кашшоф бўлган бўлиб, у аввалроқ Спутник мухбирига ўзбек тилида экскурцияларни бошлаш режалари ҳақида маълум қилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36186606_157:14:864:544_1920x0_80_0_0_f398989ee757f5c93f2bac9c544a5d7f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, ўзбек тили, россияда ўқиш, таълим, олий таълим муассасалари, россия
маданият, ўзбекистон, ўзбек тили, россияда ўқиш, таълим, олий таълим муассасалари, россия
Россияда ўзбек тилини қаерда ўрганиш мумкин - РФ Таълим вазирлиги
19:17 21.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россияда ўзбек тилига қизиқиш нақадар кучли? Кимлар Россияда ўзбек тилини ўрганмоқда? Ўзбек тилида қандай китоблар чоп этилмоқда? Ушбу саволларнинг жавоби билан, Ўзбек тили куни байрами муносабати билан чоп этилаётган Sputnik махсус репортажида танишинг.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда давлат тили куни нишонланмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати хабар беришича, дунё бўйлаб 50 миллионга яқин киши Алишер Навоий тилида сўзлашади. Ўзбек тилида сўзлашадиган давлатлардан бири Россия бўлиб, бу ерда ҳам ўзбек тили бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.
Ўзбек тили дарслари айнан қаерда ўтказилади? Sputnik мухбири ушбу савол билан Россия Фан ва олий таълим вазирлигига мурожаат қилди.
“Россияда иккита олий ўқув юрти ўзбек тилида касбий таълим беради – булар Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Москва Давлат Лингвистика Университетида (МДЛУ) ўзбек тилини биладиган сиёсатшунослик, тилшунослик ва хорижий минтақашунослик бўйича мутахассислар тайёрланади. Аввалроқ Sputnik бу йил Москва давлат лингвистика университетида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилгани ҳақида хабар берган эди.
2012 йилда университет ўқитувчилари ЎзДЖТУдаги ҳамкасблари билан биргаликда икки қисмдан иборат “МДҲ давлатлари учун ўзбек тили” дарслигини нашр этган эди. Ҳозирда у электрон форматда бепул тарқатилмоқда.
Ундан ташқари, Россия Фанлар академиясида ўзбек тили илмий нуқтаи назардан ўрганилмоқда – Россия Фанлар академиясининг Тилшунослик институтида ўзбек тилини ўз ичига олган “Россиянинг кичик тиллари” сайти ишга туширилди. Россияда ҳам ўзбек тилидаги китоблар чоп этилади. Шу йилнинг октябрь ойида Рязан шаҳрида Сергей Есенийнинг ўзбек тилидаги “Форс мотивлари” шеърий цикли тақдимоти бўлиб ўтди. Китобнинг нашр этилишида Россия Президент грантлари жамғармаси томонидан “Дўстлик чегаралари” дастури доирасида кўмаклашди. Ушбу дастур Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг фармони билан 2022 йил Россия халқларининг маданий мероси йили деб эълон қилинганлиги сабабли ишга туширилди.
Ўзбеклар Россияда истиқомат қилувчи 193 этник гуруҳ рўйхатига киритилган, деб хабар беради “Россия Федерацияси Миллий сиёсати”
портали. Бу ерда гап Россия Федерацияси фуқароси бўлган этник ўзбеклар ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда биринчи марта дерматологлар, педиатрлар, жарроҳлар, стоматологлар ва психологлар малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистонга текинга олиб келинадиган эпидермолиз буллоза бўйича русча қўлланмани ўзбек тилига таржима қилинди.
Шунингдек, ўзбек мумтоз шеърларидан иборат “Ўзбек шеърияти антологияси” китобининг рус тилидаги нашри ҳам чоп этилди. Ушбу китоблар Алишер Усмонов номидаги “Санъат, фан ва спорт” жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланди.
Айни дамда Россияда ҳам ўзбек тилида музей экскурцияларини йўлга қўйиш ҳақида гап кетмоқда. Москвадаги Тсаритсино музей-қўриқхонаси бу йўналишда кашшоф бўлган бўлиб, у аввалроқ Спутник мухбирига ўзбек тилида экскурцияларни бошлаш режалари ҳақида маълум қилган.