https://sputniknews.uz/20221021/qanday-konfetlarni-shokolad-deb-atash-mumkin---eoii-standarti-belgilandi-29342249.html
Қандай конфетларни шоколад деб аташ мумкин - ЕОИИ стандарти белгиланди
Қандай конфетларни шоколад деб аташ мумкин - ЕОИИ стандарти белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот. 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-21T13:20+0500
2022-10-21T13:20+0500
2023-04-05T18:40+0500
иқтисод
еоии
шоколад
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0c/22698234_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_3a169dc3b874941e6fe7264c5b50fc4d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. ЕОИИ мамлакатларида шоколад ишлаб чиқариш стандартлари белгилаб олинди. Бу ҳақида Евроосиё Иқтисодий Комиссиясининг техник тартибга солиш бўйича вазири Виктор Назаренко Арманистонда бўлиб ўтган анжумандан сўнг эълон қилди. Демак, таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот. Агар маҳсулот ушбу талабларга мос келмаса, ҳурматли ҳамкасабалар, ушбу қандолат маҳсулотини бошқа ном билан атанг, лекин шоколад эмас", - деди Назаренко. Маълумот учун, бугунги кунда ЕОИИ давлатларида гўшт, сут, балиқ, консерва ва дудланган маҳсулотлар, озиқ-овқат қўшимчалари, кўкатлар, соклар, болалар ўйинчоқлари, болалар майдончлари, мебель, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғиси, темирйўл транспорти, лифтлар, электрон маҳсулотлар, ғилдиракли транспорт воситалари ва бошқа маҳсулотларга оид техник регламентлар кучга кирган. Ундан ташқари ЕОИИ давлатларида статистика маълумотларини тўплаш, кўчмас мулкни баҳолаш ва турли хизматларни сертификатлашга оид ягона стандартлар жорий этилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0c/22698234_207:0:1920:1285_1920x0_80_0_0_37eb96813e8c27e4d2191f2828784d1f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, еоии, шоколад, россия
иқтисод, еоии, шоколад, россия
Қандай конфетларни шоколад деб аташ мумкин - ЕОИИ стандарти белгиланди
13:20 21.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. ЕОИИ мамлакатларида шоколад ишлаб чиқариш стандартлари белгилаб олинди. Бу ҳақида Евроосиё Иқтисодий Комиссиясининг техник тартибга солиш бўйича вазири Виктор Назаренко Арманистонда бўлиб ўтган анжумандан сўнг эълон қилди.
Таркибида камида 35% жами какао моддаси бўлган маҳсулот шоколад деб аталиши мумкин. Ушбу миқдордан камида 18% - какао мойлари ва камида 14% - қуруқ какао моддаси бўлиши талаб этилади. Биз ЕОИИ давлатлари ана шунга келишиб олдик.
Демак, таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот. Агар маҳсулот ушбу талабларга мос келмаса, ҳурматли ҳамкасабалар, ушбу қандолат маҳсулотини бошқа ном билан атанг, лекин шоколад эмас", - деди Назаренко.
Маълумот учун, бугунги кунда ЕОИИ давлатларида гўшт, сут, балиқ, консерва ва дудланган маҳсулотлар, озиқ-овқат қўшимчалари, кўкатлар, соклар, болалар ўйинчоқлари, болалар майдончлари, мебель, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғиси, темирйўл транспорти, лифтлар, электрон маҳсулотлар, ғилдиракли транспорт воситалари ва бошқа маҳсулотларга оид техник регламентлар кучга кирган.
Ундан ташқари ЕОИИ давлатларида статистика маълумотларини тўплаш, кўчмас мулкни баҳолаш ва турли хизматларни сертификатлашга оид ягона стандартлар жорий этилмоқда.