Ўзбекистонликлар ҳам қисман Қуёш тутилишига гувоҳ бўлади - тафсилотлар

© AP Photo / Michael ProbstЛунное затмение в Германии
Лунное затмение в Германии   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Республиканинг барқча ҳудудларида қисман Қуёш тутилишини кузатиш вақтлари ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонликлар 25 октябрь куни қисман Қуёш тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири бўлган қисман Қуёш тутилишининг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 70 фоизи тўсилади.
Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.
“Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади. Максимум фазада Қуёш юзасининг 68% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Қуёшнинг ботиб кетиши туфайли баъзи ҳудудларда тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади”, дейилади хабарда.
Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68% ни тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 21° ни ташкил қилади.
Тошкентда Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 4 дақиқани ташкил этади. Соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади, бироқ Қуёшнинг ботиш вақти 17:27 га тўғри келади.
Маълумот учун, қисман Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маълум бир қисми Ой томонидан тўсилиш ҳолатига айтилади. Қуёш тутилишининг қисман бўлиши Ой ва Қуёш марказларининг устма-уст тушмасдан тўсилиши билан изоҳланади.
Ушбу астрономик ҳодисани Исландия ва Гренландия ороли, Африканинг шимоли-шарқий қисми, Европа, Яқин Шарқ, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиё мамлакатлари аҳолиси кузатиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0