Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси қурилади - тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
Шавкат Мирзиёев ва  Сердар Бердимуҳамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон Чегараолди савдо зонасининг қурилишини бошлаб беришади. Бу ҳақида икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилагн музокара давомида маълум қилинди.
Айтилишича, кейинги ойларда давлат раҳбарлари олтинчи марта учрашаётгани Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзига хос муносабатларнинг ёрқин далилидир.
Давлат раҳбари Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда изчил кенгайиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
Шавкат Мирзиёев ва  Сердар Бердимуҳамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
“Минг йиллар давомида ўзбек ва туркман халқлари ёнма-ён яшаб, бир-бирига таянч бўлиб келганлар” дейди Шавкат Мирзиёев.
Томонлар кооперация лойиҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Саноат, энергетика, кимё тармоғи ва қишлоқ хўжалиги каби устувор тармоқларда янги лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтиришга келишиб олинди.
Транспорт соҳаси - ҳамкорликнинг стратегик йўналишларидан бири. Давлат раҳбарлари “Шарқ - Ғарб” ва “Шимол - Жануб” йўналишларида, шу жумладан Туркманбоши порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга аҳдлашиб олишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
Шавкат Мирзиёев ва  Сердар Бердимуҳамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов
Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этишди.
Келгуси йилда иккала мамлакатда барча вилоятлар иштирокида Маданият ва кино кунлари, ёшлар фестиваллари ўтказилади.
Белгиланган мақсадларга эришишда Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга, икки мамлакатнинг равнақига хизмат қилишига ишонамиз”, дейди музокаралар якунида Ўзбекистон етакчиси.
Мамлакатлар сув соҳасида юксак даражада ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкентда имзоланган Амударё бўйича битимни кенг кўламда амалга оширмоқдалар.
Президент Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатлар ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган бугунги ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришга улкан ҳисса қўшганини қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0