https://sputniknews.uz/20221021/ozbek-tilini-ilm-fan-va-innovatsiyalar-tili-sifatida-rivojlantirish-zarur---prezident-29335020.html
Ўзбек тилини илм-фан ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш зарур - президент
Ўзбек тилини илм-фан ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш зарур - президент
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Президент байрам табригида она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек... 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-21T12:02+0500
2022-10-21T12:02+0500
2022-10-21T12:02+0500
жамият
шавкат мирзиёев
табрик
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29249917_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_53d22ad8685970323731a7ce512aa832.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Перезидент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.Табрикда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётдаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланди.21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеага айланди. Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу йўналишда 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепция ва алоҳида дастур ҳаётга жорий этилмоқда.Бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида сўзлашмоқда. Кўплаб мамлакатларда бу гўзал ва жозибали тил катта иштиёқ билан ўрганилмоқда.Таъкидланишича, ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, бутунжаҳон Интернет тармоғидаги миллий сегментни янада бойитиш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради.Жаҳон тараққиёти ютуқлари ва қимматли манбаларни ўзбек тилига таржима қилиш орқали она тилини илм-фан ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиш зарурли қайд этилди.Президент шунингдек, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча фидойи ватандошларга миннатдорлик билдириб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29249917_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_64f1d7a7fbf82aacb116f572c9e304ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, табрик, ўзбек тили
жамият, шавкат мирзиёев, табрик, ўзбек тили
Ўзбек тилини илм-фан ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш зарур - президент
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Президент байрам табригида она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча фидойи ватандошларга миннатдорлик билдириб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Перезидент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
йўллади. Табрикда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётдаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланди.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеага айланди. Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу йўналишда 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепция ва алоҳида дастур ҳаётга жорий этилмоқда.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида сўзлашмоқда. Кўплаб мамлакатларда бу гўзал ва жозибали тил катта иштиёқ билан ўрганилмоқда.
“Янги Ўзбекистонни ҳар томонлама тараққий эттириш, Учинчи юксалиш даври пойдеворини яратишга қаратилган тарихий ислоҳотлар жараёнида ўзбек тилини ривожлантириш бўйича белгилаб олган вазифаларимизни изчил давом эттиришимиз лозим”, дейилади табрикда.
Таъкидланишича, ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, бутунжаҳон Интернет тармоғидаги миллий сегментни янада бойитиш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради.
Жаҳон тараққиёти ютуқлари ва қимматли манбаларни ўзбек тилига таржима қилиш орқали она тилини илм-фан ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиш зарурли қайд этилди.
“Шу маънода, XX аср бошида яшаб ижод қилган, ўзбек, араб, форс, ҳинд, турк ва рус тилларидаги сўзларни ўз ичига олган бебаҳо луғат китобини яратган маърифатпарвар Исҳоқхон Ибратнинг: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу Ватаний ишдир”, деган ҳикматли сўзлари биз учун муҳим дастуриламал, ҳаёт йўлимизни ёритадиган маёқ бўлиб хизмат қилиши керак”, дейди президент.
Президент шунингдек, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча фидойи ватандошларга миннатдорлик билдириб ўтди.