Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди - видео

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркманистонда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий ташрифи доирасида Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат университетига ташриф буюрди.
Президентимизга ушбу университетнинг Фахрий профессори унвонини бериш маросими бўлди. Университет ректори Байрамгул Ораздурдиева ва Туркманистон Фанлар академияси президенти Аллаберди Аширов Шавкат Мирзиёевга Фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилгани тўғрисидаги сертификатни тантанали топширишди.
Маълумот учун, Туркманистон давлат университети мамлакатнинг биринчи ва энг йирик университети. У 1931 йилда очилган Ашхобод педагогик институти негизида ташкил этилган. Бу ерда фаолият юритаётган 12 та – математика, физика, кимё, биология, география, тарих, туркман ва хорижий тиллар, ахборот технологиялари ва ҳуқуқшунослик факультетларида 7 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.
1/4
2/4
3/4
4/4
Янгиликлар лентаси
0