Миллий маданий марказларга керакли ускуна ва либослар топширилди - фото
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Жамоат фонди томонидан Ўзбекистон уйғур маданий марказига 700,0 млн сўмлик ижтимоий буюртма маблағлари ажратилди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 10 та миллий маданий марказга миллий либослар ва турли миллий чолғу асбоблари топширилди. Бу ҳақида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, Олий Мажлис Жамоат фонди томонидан Ўзбекистон уйғур маданий марказига 700,0 млн сўмлик ижтимоий буюртма маблағлари ажратилган.
Ушбу маблағлар ҳисобига Марказ турли миллий маданий марказлар учун зарар бўлган турли маҳсулотлар харид қилган.
“Марказларга 100 дан ортиқ миллий либослар, 60 га яқин миллий чолғу асбоблари, Zoom аппаратураси, рангли принтерлар топширилди. Шунингдек, турли миллатлар орасида ўзаро бағрикенглик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган “Дўстликни тараннум этган юрт” номли ҳужжатли фильм суратга олинди”, дейилади хабарда.
Қўмита раиси Рустамбек Курбанов либослар, миллий чолғу асбоблар яқинда мамлакатда ўтказилиши режалаштирилаётган бағрикенглик ҳафталиги доирасида байрамни юқори даражада ўтказишга имкон яратишини қайд этди.
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
1/4
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
2/4
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
3/4
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
4/4
© Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси