Беларусга Ғарб демократияси керак эмас – Лукашенко

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи.
Президент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзимизга фойдали бўлган нарсани қилишимиз керак, дейди Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Беларусь Ғарб томонидан бозорга ва демократияга бўлган ёндашувлар билан бошқарилмаслиги керак. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко таъкидлади.
“Бизга бундай демократия керак эмас. Кеча ҳокимиятга, ҳокимият ваколатларини кенгайтиришга оид бир қатор асосий қонунларни муҳокама қилар эканман, мен ишлаб чиқувчиларни қатъиян огоҳлантирдим: буни фақат ўзингиз учун қилинг. Қандайдир демократия, бозор иқтисодиёти ва ҳоказолар бизга нима ташлайди, деб қараманг. Фақат ўзингиз учун қилишингиз керак”, дейди Лукашенко.
“Ўз ақлимиз билан яшашимиз керак. Ўзимизга фойдали бўлган нарсани қилишимиз керак. Ҳақиқий ҳаётдан бошлашимиз керак”, дея Беларусь раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik Беларусь.
Янгиликлар лентаси
0