https://sputniknews.uz/20221020/xalqaro-ozbek-tili-va-adabiyoti-fani-olimpiadasida-rossiyalik-oquvchi-birinchi-orinni-egalladi-29314312.html
Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида россиялик ўқувчи биринчи ўринни эгаллади
Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида россиялик ўқувчи биринчи ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Олимпиада иштирокчилари 15-17 ёш ўқувчилар бўлиб, улар Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, АҚШ ва Украина давлатларидан қатнашишди. 20.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-20T18:16+0500
2022-10-20T18:16+0500
2023-04-05T18:40+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
танлов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/06/24407169_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_e2b1d1b2c9a7de8ad4cf533bf4601131.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида россиялик ўқувчилар биринчи ва учинчи ўриннларни эгаллашди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида 43 нафар чет эллик ўқувчи онлайн форматда иштирок этди.Олимпиада иштирокчилари 15-17 ёш ўқувчилар бўлиб, улар Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, АҚШ ва Украина давлатларидан қатнашишди.Шунингдек, Ўзбекистонда таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда таҳсил олаётган 968 нафар ўқувчи-ёшлар ҳам иштирок этди.Олимпиада натижалари хорижий фуқаролар ва мамлакат фуқаролари учун алоҳида баҳоланди ва ҳар бир йўналишнинг 1-,2-,3 ўринлари бўйича 6 нафардан, жами 12 нафар ғолиб аниқланди.Ғолиб чет эл фуқаролари:Ғолиб Ўзбекистон фуқаролари:Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фан олимпиадаси ғолибларига тасдиқловчи сертификатлар иштирокчиларнинг электрон манзилига юбориш орқали етказилади.Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир 18 октябрь куни тест синовлари шаклида ўтказилди. Олимпиаданинг мақсади хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш ва миллий маданиятни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/06/24407169_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_1bace9d72ee8f7979eaf9424be75333a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв), танлов, россия
жамият, халқ таълими вазирлиги (хтв), танлов, россия
Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида россиялик ўқувчи биринчи ўринни эгаллади
18:16 20.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Олимпиада иштирокчилари 15-17 ёш ўқувчилар бўлиб, улар Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, АҚШ ва Украина давлатларидан қатнашишди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида россиялик ўқувчилар биринчи ва учинчи ўриннларни эгаллашди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида 43 нафар чет эллик ўқувчи онлайн форматда иштирок этди.
Олимпиада иштирокчилари 15-17 ёш ўқувчилар бўлиб, улар Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, АҚШ ва Украина давлатларидан қатнашишди.
Шунингдек, Ўзбекистонда таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда таҳсил олаётган 968 нафар ўқувчи-ёшлар ҳам иштирок этди.
“Олимпиада жараёнлари тест шаклида ўтказилиб, натижаларни баҳолашда ўқувчиларнинг якуний тўплаган бали ва тест топшириқларини ечиш учун сарфлаган вақтига устуворлик берилди”, - дейилади хабарда.
Олимпиада натижалари хорижий фуқаролар ва мамлакат фуқаролари учун алоҳида баҳоланди ва ҳар бир йўналишнинг 1-,2-,3 ўринлари бўйича 6 нафардан, жами 12 нафар ғолиб аниқланди.
1-ўрин: Арслан Муминов (Россия);
2-ўрин: Маржан Матёқубова (Қозоғистон ), Муҳаммад Абдурахимов (АҚШ);
3-ўрин: Элалуддин Аҳмади (Афғонистон), Табассум Ноори (Афғонистон), Зубайда Юлдашева (Россия).
Ғолиб Ўзбекистон фуқаролари:
1-ўрин: Ҳайитгул Элмуродова;
2-ўрин: Нозанин Зохирова, Баракабону Юсуфий;
3-ўрин: Шаҳзода Луқмонова, Дилбар Усмонова, Ҳумоюн Валижонов.
Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фан олимпиадаси ғолибларига тасдиқловчи сертификатлар иштирокчиларнинг электрон манзилига юбориш орқали етказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир 18 октябрь куни тест синовлари шаклида ўтказилди. Олимпиаданинг мақсади хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш ва миллий маданиятни кенг тарғиб қилишдан
иборат.