Ашхобод Шавкат Мирзиёевни кутиб олишга қандай тайёрланмоқда - фото

Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларга оид 10га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларга оид 10га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Асосий эътибор Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги босқичда янада мустаҳкамлаш, саноат, энергетика ва кимё тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида кооперацияни кенгайтириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига қаратилади.
Ташриф якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Қолаверса, ташриф давомида Ашхобод шаҳрида “Тошкент” боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Pulatov
Туркманистон  - Sputnik Ўзбекистон
7/7
Янгиликлар лентаси
0