https://sputniknews.uz/20221020/trass-britaniya-bosh-vaziri-lavozimidan-ketishini-malum-qildi-29317319.html
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетишини маълум қилди
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетишини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 45 кун ўтиб истеъфога чиқишини маълум қилди. 20.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-20T17:38+0500
2022-10-20T17:38+0500
2022-10-20T18:00+0500
дунёда
лиз трасс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29318414_0:0:3137:1765_1920x0_80_0_0_4907ef18eb272c41dd34bf4ff6a50ab0.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиқишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Трасснинг аниқлик киритишича, янги бош вазир сайланмагунча у ўз вазифаларини бажариб туради. У Буюк Британиянинг янги бош вазири бир ҳафта ичида сайланишини маълум қилди.Лиз Трасс 6 сентябрь куни бош вазир лавозимини бажаришга киришганди ва бу лавозимда атиги 45 кун ишлади.Маълумот учун, Трасс бошчилигидаги Британия ҳукумати иқтисодни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режа юзасидан кўплаб танқидларга учради.Режа парламентга собиқ молия вазири Квази Квартенг томонидан тақдим этилган ва солиқларни катта миқдорда камайтиришни назарда тутади. У эълон қилинганидан сўнг, Буюк Британиянинг беш йиллик давлат облигациялари бўйича даромадлари 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди — 4,6%, бу қарз қимматли қоғозларига бўлган талабнинг пасайишини англатади. Шу муносабат билан, фунт стерлинг кескин тушиб кетди ва савдолар жараёнида бир фунт учун 1,054 долларни ташкил этиб, тарихий минимал даражага тушди.Молия бозорларидаги вазият туфайли Трасс ўзидан олдинги Борис Жонсон ҳукумати томонидан таклиф қилинган ва аввалроқ Трасс томонидан бекор қилинган корпоратив даромад солиғининг 19% дан 25% гача оширилишини эълон қилди. Режалаштирилган ўсишни бекор қилиш иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш режасининг чора-тадбирларидан бири бўлиб, Буюк Британия иқтисодиётига кўпроқ корхоналар сармоя киритади деб тахмин қилинган. Кейин бу режа муаллифи Квартенг истеъфога чиқди, унинг ўрнига Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант келди ва бу қарорларни бекор қилди. Куни кеча Британия ИИВ раҳбари Суэлла Браверман истеъфога чиқди.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29318414_162:0:2893:2048_1920x0_80_0_0_69bf4eea3394c192a97c0783df285e07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, лиз трасс
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетишини маълум қилди
17:38 20.10.2022 (янгиланди: 18:00 20.10.2022) Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 45 кун ўтиб истеъфога чиқишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиқишини маълум қилди, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
Трасснинг аниқлик киритишича, янги бош вазир сайланмагунча у ўз вазифаларини бажариб туради. У Буюк Британиянинг янги бош вазири бир ҳафта ичида сайланишини маълум қилди.
Лиз Трасс 6 сентябрь куни бош вазир лавозимини бажаришга киришганди ва бу лавозимда атиги 45 кун ишлади.
Маълумот учун, Трасс бошчилигидаги Британия ҳукумати иқтисодни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режа юзасидан кўплаб танқидларга учради.
Режа парламентга собиқ молия вазири Квази Квартенг томонидан тақдим этилган ва солиқларни катта миқдорда камайтиришни назарда тутади. У эълон қилинганидан сўнг, Буюк Британиянинг беш йиллик давлат облигациялари бўйича даромадлари 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди — 4,6%, бу қарз қимматли қоғозларига бўлган талабнинг пасайишини англатади. Шу муносабат билан, фунт стерлинг кескин тушиб кетди ва савдолар жараёнида бир фунт учун 1,054 долларни ташкил этиб, тарихий минимал даражага тушди.
Молия бозорларидаги вазият туфайли Трасс ўзидан олдинги Борис Жонсон ҳукумати томонидан таклиф қилинган ва аввалроқ Трасс томонидан бекор қилинган корпоратив даромад солиғининг 19% дан 25% гача оширилишини эълон қилди. Режалаштирилган ўсишни бекор қилиш иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш режасининг чора-тадбирларидан бири бўлиб, Буюк Британия иқтисодиётига кўпроқ корхоналар сармоя киритади деб тахмин қилинган. Кейин бу режа муаллифи Квартенг истеъфога чиқди, унинг ўрнига Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант келди ва бу қарорларни бекор қилди. Куни кеча Британия ИИВ раҳбари Суэлла Браверман истеъфога чиқди.