Термиз халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание международного аэропорта Термез
Здание международного аэропорта Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Термиз халқаро аэропорти 1 ноябрдан 25 декабргача янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақида Uzbekistan airports хабар берди.
Айтилишича, деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди.
Янгиликлар лентаси
0