Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Соч текисловчи кимёвий воситалар саратонга олиб келади - олимлар

© Sputnik / Максим БогодвидВолосы
Волосы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Америкалик олимлар сочлар учун кимёвий текисловчи воситалар саратон билан касалланишга сабаб бўлишини аниқлашди
ТОШКЕНТ, 20 окт, Sputnik - Сочларини текислаш учун кимёвий воситалардан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади. Бу ҳақида АҚШ соғлиқни сақлаш миллий институти олимлари хабар беришмоқда
Тадқиқотда 35 ёшдан 74 ёшгача бўлган аёллар иштирок этишган. Маълум бўлишича, бир йилда 4 мартадан ошиқ кимёвий текисловчи воситалардан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратонига чалиниш хавфи 155% бўлади.
“Ҳеч қачон соч текисловчи воситалардан фойдаланмаган аёлларнинг 1,64 фоизи 70 ёшга келиб бачадон саратонига чалинади, бироқ бундай кимёвий воситалардан тез-тез фойдаланадиган аёлларда хавф 4,05% га ортади”,- дейилади тадқиқотда
Мутахассислар кимёвий воситаларнинг аниқ брендини ўрганишмаганини айтиб ўтишган. Уларнинг фикрича, саратон келиб чиқишининг асосий сабаб восита таркибидаги парабен, бисфенол А, металл ва формальдегид моддалари бўлиши мумкин. Улар бош териси орқали конга ўтишлари мумкин.
Шунингдек, тадқиқотчилар бошқа соч воситаларининг саратон билан боғлиқлигини аниқлашмаган. Бўёқ, оқартирувчи воситалар ҳамда кимёвий жингалак қилиш усуллари бундай асоратларга олиб келмайди.
Янгиликлар лентаси
0