Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди

© Depositphotos.com / BalonciciЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари камайишида асосан олтин нархи тушиши сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 октябрь ҳолатига кўра, 33 млрд 496,1 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.
Қайд этилишича, сентябрь ойи давомида олтин-валюта захиралари 583,8 млн долларга камайган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг молиявий қиймати 21 млрд 1,9 млн доллардан 20 млрд 977 млн долларга, хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12 млрд 44,2 млн доллардан 11 млрд 502,3 млн долларга камайган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,5 млн трой унцияни ташкил қилмоқда ва бу ўтган нисбатан 0,2 млн трой унцияга кўп.
Йил бошидан “Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 1,64 млрд долларга ёки 4,7 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1672,75 долларгача пасайишининг таъсири 1,59 млрд долларни ташкил қилди”, - дейилади шарҳда.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 сентябрь ҳолатига 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил қилганди.
Янгиликлар лентаси
0