ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудидаги Майданак тоғларида туз билан даволаш масканлари пайдо бўлади. Бу ҳақида Қамаши туман ҳокимлиги хабар берди.Айтилишича, Қамаши тумани Кон қишлоғида табиий туз ғорлар мавжуд. Ушбу ғорларда Хўжаикон тажрибасини ўрганган ҳолда тиббий сайёҳлар учун қулай шарот яратиш ва Майданак дам олиш масканида сунъий туз уйлар қуриш режалаштирилган.Туз ғорларини тайёрлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.Маълумот учун, дунё олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра туз ғорларида қулай микроиқлим юзага келади. Ушбу микроиқлим инсонларда учрайдиган кўплаб касалликларнинг бартараф бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир.Туз билан даволаш тиббиётда галотерапия деб атлади. Бу даволаш усули дунёда кенг тарқалиб бормоқда. Хусусан, тиббиётда галотерапия қариш жараёнларини секинлаштириши исботланган. Кўплаб давлатларда сунъий туз ғорлари микроиқлимини ҳосил қилиш орқали беморлар даволанади.
Туз билан даволаш тиббиётда галотерапия деб атлади. Бу даволаш усули дунёда кенг тарқалиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудидаги Майданак тоғларида туз билан даволаш масканлари пайдо бўлади. Бу ҳақида Қамаши туман ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, Қамаши тумани Кон қишлоғида табиий туз ғорлар мавжуд. Ушбу ғорларда Хўжаикон тажрибасини ўрганган ҳолда тиббий сайёҳлар учун қулай шарот яратиш ва Майданак дам олиш масканида сунъий туз уйлар қуриш режалаштирилган.
Туз ғорларини тайёрлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Маълумот учун, дунё олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра туз ғорларида қулай микроиқлим юзага келади. Ушбу микроиқлим инсонларда учрайдиган кўплаб касалликларнинг бартараф бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Туз билан даволаш тиббиётда галотерапия деб атлади. Бу даволаш усули дунёда кенг тарқалиб бормоқда. Хусусан, тиббиётда галотерапия қариш жараёнларини секинлаштириши исботланган. Кўплаб давлатларда сунъий туз ғорлари микроиқлимини ҳосил қилиш орқали беморлар даволанади.