Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мариуполда теракт тайёрлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишФлаг ДНР, архивное фото
Флаг ДНР, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Зайцевнинг маълум қилишича, Украина хавфсизлик хизмати унга мукофот ваъда қилган ва аванс тўлаган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Донецк халқ республикасида Украина ҳавфсизлик хизмати кўрсатмаси билан Мариупол маъмуриятида теракт тайёрлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХР Давлат хавфсизлик вазирлиги вакили Михаил Попов маълум қилди.

“У Мариупол шаҳри маъмуриятида қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган”, - деди Попов.

Унинг аниқлик киритишича, гап Каменск қишлоғида яшовчи, 1976 йилда туғилган, ишсиз ва спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилувчи ва бир неча бор судланган Виктор Зайцев ҳақида кетяпти. Гумонланувчи Украина хавфсизлик хизмати томонидан ёлланган.
Зайцевнинг ўзи РИA Новостига маълум қилишича, Украина хавфсизлик хизмати унга мукофот ваъда қилган ва аванс тўлаган. Унинг аниқлик киритишича, у 25 минг гривна миқдорида олдиндан тўлов олган.
Россия қўшинлари 7 март куни Мариуполни қуршаб олди ва 21 апрелга қадар деярли бутун шаҳарни озод қилди. “Aзовсталь” заводида Украина Қуролли кучларининг 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва жангарилар тўсиб қўйилди. Май ойининг ўрталарида нацистлар таслим бўлишни бошлади ва 20 май куни Мудофаа вазирлиги Мариуполнинг тўлиқ озод қилинганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0