Марғилонда “Атлас байрами” фестивали бошланди – фото, видео
12:21 20.10.2022 (янгиланди: 12:29 20.10.2022)
© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Маргилане состоялось открытие V Международного фестиваля традиционного текстиля "Праздник атласа" (Атлас байрами).
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Фестивалда 21 давлатдан 90 га яқин тажрибали дизайнерлар, таниқли маданият арбоблари ва санъатшунослар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Марғилонда “Атлас байрами” Vхалқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Фестиваль анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган.
Унда 21 давлатдан 90 га яқин тажрибали дизайнерлар, таниқли маданият арбоблари ва санъатшунослар иштирок этмоқда.
Марғилон шаҳрининг Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари (Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши) тармоғига қўшилиши фестивалнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди.
Фестивалнинг очилиш маросимида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий Марғилон шаҳрининг Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилганлиги тўғрисидаги сертификатни Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвуддиновга топширди.
© “Ҳунарманд” уюшмаси “Атлас байрами” V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали
“Атлас байрами” V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали
© “Ҳунарманд” уюшмаси
"Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Марғилон шаҳрига " Жаҳон ҳунармандлар шаҳри" мақомини берди. Бугунги кунга қадар дунёнинг 4 қитъасидан 57 та шаҳар шундай эътирофга сазовор бўлган, дейди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров.
Вилоят ҳокими Марғилонга бундай мақом тасодифан берилмагани, шаҳар азалдан атлас ва адрас ишлаб чиқарадиган тарихий марказ бўлганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, милоддан аввалги учинчи асрда ҳам марғилонлик ҳунармандлар ипак матолари тайёрлаб, Осиёдан Европага етказганликлари ҳақида етарлича илмий ва тарихий асослар бор.
Фестивалда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирок этмоқда.
Фестивалнинг дастлабки икки кунида Марказий Осиё ва Европа дизайнерлари тақдимоти, 22 октябрь куни эса "Буюк ипак йўли ворислари” халқаро анъанавий матолар кўргазмаси намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши тасдиқланди. Марғилон Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди. Бундай мақом Бухорога зардўзлик, Қўқонга ёғоч ўймакорлиги, Марғилон атлас тўқувчилиги учун берилди.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
1/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
2/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
3/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
4/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
5/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
6/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
1/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
2/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
3/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
4/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
5/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
6/6
© Sputnik/Рамиз Бахтияров