https://sputniknews.uz/20221020/madaniy-meros-obektlariga-hurmatsizlik-uchun-javobgarlik-belgilandi-29297393.html
Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланди
Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда ҳуқуқбузарлик содир этганлар 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади. 20.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-20T10:45+0500
2022-10-20T10:45+0500
2022-10-20T10:45+0500
жамият
жавобгарлик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1000/97/10009715_0:172:1651:1101_1920x0_80_0_0_e96b7da9120bca81298fe6b9a173889a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган 794-сонли қонунда назарда тутилган.Белгиланишича, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлар ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишни ўзида акс эттирган 64−1-модда билан тўлдирилиши маълум қилинганди.Моддада моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш жавобгарликка олиб келиши назарда тутилган.Уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилмоқда.Қолаверса, президентнинг тегишли қонунига кўра, Ўзбекистонда маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларига такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1000/97/10009715_114:0:1582:1101_1920x0_80_0_0_d30370db8f7fe6977e1916f3c4009f15.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жавобгарлик, янги қонун
жамият, жавобгарлик, янги қонун
Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланди
Эндиликда ҳуқуқбузарлик содир этганлар 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган 794-сонли қонунда назарда
тутилган. Белгиланишича, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлар ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишни ўзида акс эттирган 64−1-модда билан тўлдирилиши маълум қилинганди.
Моддада моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш жавобгарликка олиб келиши назарда тутилган.
Уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд
этилмоқда.Қолаверса, президентнинг тегишли қонунига кўра, Ўзбекистонда маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларига такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши
мумкин.