https://sputniknews.uz/20221020/endi-onlayn-firibgarlik-sodir-etganlar-8-yilgacha-qamalishi-mumkin-29296958.html
Энди онлайн фирибгарлик содир этганлар 8 йилгача қамалиши мумкин
Энди онлайн фирибгарлик содир этганлар 8 йилгача қамалиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. 20.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-20T10:17+0500
2022-10-20T10:17+0500
2022-10-20T10:17+0500
жамият
янги қонун
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262552_0:219:2862:1829_1920x0_80_0_0_02084b440ac0b81941f85084f21ee369.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда президент 19 октябрь куни имзоланган 794-сонли қонунда назарда тутилган.Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.Эндиликда ушбу қилмиш учун қуйидаги жазолар белгиланди:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Ҳужжатда Жиноят кодексига янги 192-12-модда киритилиши таклиф этилганди.У жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш ва ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун жавобгарликни назарда тутади.Сенат маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойи давомида банк пластик карталаридан пул маблағларини фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 1 812 та жиноят иши қўзғатилган. Бугунги кунда бу ҳуқуқбузарлик Жиноят кодексининг фирибгарлик, ўғрилик 168, 169-моддалари билан таснифланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262552_67:0:2796:2047_1920x0_80_0_0_96d045f8c68d3e92f878610332c3ea91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, жавобгарлик
жамият, янги қонун, жавобгарлик
Энди онлайн фирибгарлик содир этганлар 8 йилгача қамалиши мумкин
Фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда президент 19 октябрь куни имзоланган 794-сонли қонунда назарда
тутилган. Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Эндиликда ушбу қилмиш учун қуйидаги жазолар белгиланди:
БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Ҳужжатда Жиноят кодексига янги 192-12-модда киритилиши таклиф
этилганди.У жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш ва ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун жавобгарликни назарда тутади.
Сенат маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойи давомида банк пластик карталаридан пул маблағларини фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 1 812 та жиноят иши қўзғатилган. Бугунги кунда бу ҳуқуқбузарлик Жиноят кодексининг фирибгарлик, ўғрилик 168, 169-моддалари билан
таснифланмоқда.