Бўстонлиқда уч кун автомобиль ҳаракати чекланади

Traffic cone - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Бўстонлиқ туманидаги йўллар 20-22 октябрь кунлари вақтинча ёпилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича “Ўзбекистон кубоги” мусобақалари ўтказилади.
Шу муносабат билан 20-21 октябрь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар Бўстонлиқ тумани Тошкент-Чорбоғ йўналишининг 34-кмдан бошлаб 47-кмга қадар, 22 октябрь куни соат 08:00 дан 14:00 га қадар 34-кмдан 75-кмга қадар автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Янгиликлар лентаси
0