Андижонда зилзила содир бўлди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида 19 октябрь куни 2 балли зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистонда зилизила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 19:46 да Андижоннинг учта туманида ер силкиниши ҳодисаси рўй берган. Эпицентри Андижон вилояти, Булоқбоши тумани. Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,36 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=2,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 273 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Асака туманида 2 балл, 11 км;
Булоқбоши туманида 2 балл, 12 км;
Андижон шаҳрида 2 балл, 14 км.
Янгиликлар лентаси
0