https://sputniknews.uz/20221020/andijonda-birinchi-xalqaro-ekoforum-boshlandi-29301388.html
Андижонда биринчи халқаро экофорум бошланди
Андижонда биринчи халқаро экофорум бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Форумда Болгария, Полша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан олимлар ва профессорлар, туризм соҳаси экспертлари иштирок этади. 20.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-20T12:46+0500
2022-10-20T12:46+0500
2022-10-20T12:46+0500
андижон вилояти
форум
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29300900_0:0:832:468_1920x0_80_0_0_1aae3e65f785fcd9ff11eeb86f29d378.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Hanabad wellness-resort” 1 халқаро экотуризм форуми бошланди.Мазкур форумни ўтказишдан мақсад Хонобод шаҳрининг тоза ҳавоси ва табиати ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, табиатни асраб-авайлаш ва экологияни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича “Андижон вилояти тажрибаси” билан ўртоқлашишдан иборат.Шунингдек, Хонобод шаҳрининг туризм соҳасидаги ўзига хос салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятларини илмий жиҳатдан таҳлил этиш, бу борада соҳа экспертлари фикрлари билан танишиш ва Хонобод шаҳрига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида таклиф ва режалар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.Мазкур форум анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.Форумда Болгария, Польша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан олимлар ва профессорлар, туризм соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.Маълумот учун, мазкур тадбир президентнинг "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29300900_104:0:728:468_1920x0_80_0_0_ea0d4ccc7dab91f1633e26f257d88aa8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон вилояти, форум, туризм
андижон вилояти, форум, туризм
Андижонда биринчи халқаро экофорум бошланди
Форумда Болгария, Полша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан олимлар ва профессорлар, туризм соҳаси экспертлари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Hanabad wellness-resort” 1 халқаро экотуризм форуми
бошланди. Мазкур форумни ўтказишдан мақсад Хонобод шаҳрининг тоза ҳавоси ва табиати ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, табиатни асраб-авайлаш ва экологияни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича “Андижон вилояти тажрибаси” билан ўртоқлашишдан иборат.
Шунингдек, Хонобод шаҳрининг туризм соҳасидаги ўзига хос салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятларини илмий жиҳатдан таҳлил этиш, бу борада соҳа экспертлари фикрлари билан танишиш ва Хонобод шаҳрига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида таклиф ва режалар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Мазкур форум анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Форумда Болгария, Польша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан олимлар ва профессорлар, туризм соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, мазкур тадбир президентнинг "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.