Хоккей: “Ҳумо” Қозоғистоннинг "Кулагер" клуби устидан ғалаба қозонди

Oбуна бўлиш
Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига якунланди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Қозоғистон очиқ чемпионатининг навбатдаги турида Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Петропавловскнинг "Кулагер" жамоаси устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 18 октябрь куни Қозоғистон очиқ чемпионатининг навбатдаги тури ўтказилди.
Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига якунланди.
Хоккейчилар ғалаба қозонишганига қарамасдан жадвалдаги ўрни ўзгаришсиз қолди, очколари сони ўн тўрттага етган "қанотлилар" айни дамда олтинчи ўринда боришмоқда. "Кулагер" ҳам 15 очко билан 5-ўринни сақлаб қолди.
Маълумот учун, "Ҳумо" жамоаси бугун 19:00да "Кулагер"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна халқаро турнирда иштирок этмоқда. Янги мавсумни Қозоғистон очиқ чемпионатида бошлаган клуб илк турни “Номад” жамоасига қарши ўтказган.
1/2
2/2
Янгиликлар лентаси
0