https://sputniknews.uz/20221019/parijda-ozbekiston-muzeylarining-300dan-ortiq-eksponatlari-namoyish-etiladi-29281425.html
Парижда Ўзбекистон музейларининг 300дан ортиқ экспонатлари намойиш этилади
Парижда Ўзбекистон музейларининг 300дан ортиқ экспонатлари намойиш этилади
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазмадан Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари ҳам жой олади. 19.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-19T19:51+0500
2022-10-19T19:51+0500
2022-10-19T19:51+0500
маданият
кўргазма
саида мирзиёева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0b/20458058_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_deff74c16dd7eab5193dec23669593b3.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Париждаги Араб дунёси институтида 23 ноябрь куни "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" номли кўргазма очилади. Бу ҳақида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Кўргазмада Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўрталаридан то ХХ аср бошларигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарлари намойиш этилади.Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига мамлакатнинг 9 та йирик музейидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар тақдим этилади.Шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари ҳам жой олади.Кўргазма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0b/20458058_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d756726f70c61b3627a0f797036dbb9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, кўргазма, саида мирзиёева
маданият, кўргазма, саида мирзиёева
Парижда Ўзбекистон музейларининг 300дан ортиқ экспонатлари намойиш этилади
Кўргазмадан Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари ҳам жой олади.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Париждаги Араб дунёси институтида 23 ноябрь куни "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" номли кўргазма очилади. Бу ҳақида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум
қилди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўрталаридан то ХХ аср бошларигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарлари намойиш этилади.
Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига мамлакатнинг 9 та йирик музейидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар тақдим этилади.
Шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари ҳам жой олади.
“Аминманки, ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, ташриф буюрувчилар учун эса минтақага хос амалий ва тасвирий санъатнинг бетакрор ютуқларини кашф эттиради”, дейди Саида Мирзиёева.
Кўргазма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади.