Ўзбек фильмлари Туркия халқаро кинофестивалида иштирок этади

© инематография агентлиги матбуот хизматиЎзбек фильмлари “Қўрқут ота” халқаро кинофестивалида иштирок этади
Ўзбек фильмлари “Қўрқут ота” халқаро кинофестивалида иштирок этади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур фестивалб илк марта ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган. Унга 13 та давлатдан юздан ортиқ кино ижодкорлари ташриф буюрган.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбек киноси ижодкорлари “Қўрқут ота” Халқаро туркий тилли мамлакатлар кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир гуруҳ ўзбек киноси ижодкорлари 1-6 ноябрь куни Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтадиган “Қўрқут ота” халқаро кинофестивалига йўл олишади.
Фестивалнинг конкурс дастурида кинорежиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” бадиий фильми ғолиблик учун курашади. Шунингдек, Акрам Шохназаровнинг “101-рейс” ҳамда Рустам Саъдиевнинг “Барон-2. Соғинч” бадиий фильмлари намойиши режалаштирилган.
Маълумот учун, фестиваль IX-X асрларда Сирдарё соҳилидаги даштларда яшаб ўтган ўғуз туркларининг машҳур шоири, бахшиси Қўрқут ота (Dede Korkut) шарафига номланган. Қўрқут ота қадим мусиқий асбоб — қўбизнинг ихтирочиси ҳам саналади.
Мазкур фестивалб илк марта ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган. Унга 13 та давлатдан юздан ортиқ кино ижодкорлари ташриф буюрган. Халқаро анжуманда Туркиядан ташқари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Венгрия, Гагаузия, Эрон, Украина ва Шимолий Кипрдан кино усталари иштирок этишган эди.
42 та фильм қатнашган конкурс дастурида икки ўзбек фильми эътироф этилганди. Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильми жюрининг махсус унвонини қўлга киритган бўлса, Али Ҳамроевнинг “Халқ жасорати” фильми ҳужжатли фильмлар категориясида иккинчи ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0