Оқ уй G20 саммитида Путин ва Байденни учраштирмасликка ҳаракат қилмоқда – ОАВ

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Нашрнинг AҚШ расмийларига таянган ҳолда ёзишича, улар Байден россиялик ҳамкасби билан йўлакда тўқнашиб кетмаслиги учун чоралар кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. AҚШ расмийлари Россия президенти Владимир Путин ва AҚШ президенти Жо Байденнинг Индонезиядаги G20 саммитида учрашишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу ҳақда “Politico” газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг AҚШ расмийларига таянган ҳолда ёзишича, улар Байден россиялик ҳамкасби билан йўлакда тўқнашиб кетмаслиги ва G20 саммитида етакчилар билан бирга суратга тушиш вақтида унинг йўлини кесиб ўтмаслиги учун чоралар кўрмоқда.
Президентлик даврида Байден Путин билан фақат бир марта - 2021 йилда Женева саммитида учрашган.
Маълумот ўрнида, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтиши керак.
Янгиликлар лентаси
0