https://sputniknews.uz/20221019/margilonga-jahon-hunarmandlar-shahri-maqomi-berildi-29275004.html
Марғилонга Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Марғилонга Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Sputnik Ўзбекистон
Марғилон Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди. Бунгача Қўқон ва Бухоро шаҳарлари ҳам мазкур... 19.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-19T17:43+0500
2022-10-19T17:43+0500
2022-10-19T17:43+0500
марғилон шаҳри
ўзбекистон миллий атласи
ҳунармандлар
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29275994_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f83608fdeb9202be98c5e2a7886ab27f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши тасдиқланди. Бу ҳақида Республика ҳунармандлар уюшмаси хабар берди.Марғилон Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди.Маълумот учун, Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда дунёнинг 4 қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган.Бундай мақом 2019 йил Қўқон, 2022 йил эса Бухоро шаҳарларига ҳам берилган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб мазкур рўйхатга киритилган.Эслатиб ўтамиз, Марғилонда 20-22 октябрь кунлари “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади. Унда Россия, Хитой, Испания, Франция, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг усталари, рассомлари, соҳа мутахассислари иштирок этади.
марғилон шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29275994_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_33e4d054e3266d8a8f022adfc4b7ef25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марғилон шаҳри, ўзбекистон миллий атласи, ҳунармандлар, маданият
марғилон шаҳри, ўзбекистон миллий атласи, ҳунармандлар, маданият
Марғилонга Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди
Марғилон Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди. Бунгача Қўқон ва Бухоро шаҳарлари ҳам мазкур унвонни олган эди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши тасдиқланди. Бу ҳақида Республика ҳунармандлар уюшмаси хабар
берди. Марғилон Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди.
“Ипакчилик ҳамда абрли матолар атлас-адрас тайёрлашнинг илғор тажрибаси, ҳунармандларнинг бу соҳада эришаётган ютуқлари ва шу билан бирга ҳунармандчиликка берилаётган юксак эътибор шаҳарга бундай мақом берилишига замин яратди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда дунёнинг 4 қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган.
Бундай мақом 2019 йил Қўқон, 2022 йил эса
Бухоро шаҳарларига ҳам берилган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб мазкур рўйхатга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Марғилонда 20-22 октябрь кунлари “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади. Унда Россия, Хитой, Испания, Франция, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг усталари, рассомлари, соҳа мутахассислари иштирок
этади.