Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев тақиқланган ҳарбий ҳаракатларга ўтмоқчи - генерал Суровикин

© Министерство обороны РФГенерал-полковник Сергей Суровикин
Генерал-полковник Сергей Суровикин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Киев Херсон вилоятида тақиқланган ҳарбий амалиётлардан фойдаланишга тайёрланмоқда, деди Сергей Суровикин.
ТОШКEНТ, 19 окт – Sputnik. Киев режими Херсон вилоятида урушнинг таъқиқланган усулларини қўллаши мумкин, шунингдек, Киев томонидан Каховская ГЭСи тўғонига йирик ракета ҳужумига тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумотлар бор, деди Махсус операция ҳудудидаги бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин.
Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари Херсонга нишон танламасдан ёппасига ракета ва артиллериядан катта зарба бериш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда, деди генерал.

“Бу ҳаракатлар йирик саноат маркази инфратузилмаси вайрон бўлишига ва тинч аҳоли орасида катта талофатларга олиб келиши мумкин," - деди Суровикин.

Ҳарбий қўмондон айтишига кўра, НАТО Киевдан ҳар қандай йўқотишларга қарамасдан Херсонга ҳужум қилишни талаб қилаётганини таъкидлади.
"НАТО Киев режими ва Украина Қуролли Кучларида, тинч аҳоли ва аскарлар орасида қандай талофат бўлишидан қатъий назар, Херсон йўналиши бўйича ҳужум ўтказишни талаб қилиб келмоқда", - деди бирлашган кучлар қўмондони.

Херсонда ҳозир вазият қандай?

"HIMARS ракета зарбалари Антоновский кўприги ва Каховская ГЭСининг тўғонига зарар етказди, уларнинг ҳаракати тўхтатилди. Натижада шаҳарда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш қийинлашмоқда, сув ва электр таъминотида муайян муаммолар юзага келди. Буларнинг барчаси нафақат фуқароларнинг ҳаётини сезиларли даражада мураккаблаштиради, балки уларнинг ҳаётига бевосита таҳдид солади”, деди Суровикин.
"Бундай шароитларда бизнинг асосий вазифамиз тинч аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини сақлашдир. Шунинг учун, биринчи навбатда, Россия армияси Россия ҳукумати томонидан тайёрланаётган кўчириш дастури бўйича аҳолининг хавфсиз, аллақачон эълон қилинган чиқиб кетишини таъминлайди ", - деди у.
Вилоят маркази, Херсон шаҳри ҳақида гапирар экан, Суровикин Россия армиясининг унга нисбатан режалари ва ҳаракатлари ривожланаётган ҳарбий-тактик вазиятга боғлиқ бўлишини таъкидлади.
"Биз онгли равишда, ўз вақтида, қийин қарорлар қабул қилинишини истисно қилмасдан ҳаракат қиламиз", деди Суровикин.

Қуролли Кучларнинг ҳаракатлари ҳақида

Бундан ташқари, Сергей Суровикиннинг айтишича, Киев режими барча мавжуд захираларни олдинги чизиққа тортиб, Россия армияси мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, бунинг учун Украина Қуролли Кучлари тўлиқ тайёргарлик курсини тугатмаган ҳудудий мудофаа жангчиларидан фойдаланади.
"Аслида Украина раҳбарияти уларни ҳалокатга маҳкум этади. Қоидага кўра, бундай бўлинмаларнинг жанговар қобилияти паст. Фронт чизиғидан қочишнинг олдини олиш учун Украина ҳукумати миллатчи отрядлардан фойдаланади, улар жанг майдонини тарк этишга уринган ҳар бир кишини отиб ташлайди", - деди Суровикин.
Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга учрамоқда, деди генерал.
"Ҳар куни душманнинг йўқотишлари 600 дан 1000 кишигача бўлмоқда. Бизнинг стратегиямиз бошқача. Олий Бош Қўмондон бу ҳақда аллақачон гапирган. Биз тезлик билан олдинга юришга интилмаймиз. Биз ҳар бир аскарни ҳимоя қилган ҳолда, “ҳужумга ўтаётган душманни бирма-бир яксон қилмоқдамиз. Шундай қилиб, биз нафақат аскарларимиз орасида йўқотишларини камайтирамиз, балки тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар сонини ҳам сезиларли даражада камайтирамиз”, — дея тушунтирди Суровикин.

Россия армияси кучайиб бормоқда

Россия армияси ҳозирда захиралар яратиб, мудофаа позицияларини қурмоқда, деди армия генерали.
– Айни пайтда бирлашган кучлар гуруҳи қўшинлар ва ҳарбий қисмларнинг жанговар ва сон қудратини мустаҳкамлаш, қўшимча захираларни яратиш, мудофаа линиялари ва барча контакт линиялари бўйлаб позицияларни жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.
Украина қўшинларининг жанговар қобилиятига таъсир этувчи ҳарбий объектлар ва инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар бериш давом этмоқда, деди Суровикин.
Шуни ёдда тутиш керакки, Россия қўшинларининг душмани Украина халқи эмас, балки жиноятчи Киев режимидир, деди Суровикин.
“Украиналиклар ва биз - бир халқмиз. Биз фақат бир нарсани хоҳлаймиз, Украина Ғарб ва НАТОдан холи ва Россия учун дўст бўлган давлатга айланишини”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Сальдо Берислав, Белозерский, Снигиревский ва Александровский туманлари тинч аҳоли аҳолисини Днепрнинг чап қирғоғига уюшган ҳолда кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилган эди.
Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, бу ҳаракатлар россиялик ҳарбийларнинг Киев томонидан режалаштирилаётган ҳужумга қарши мудофаа истеҳкомларини яратиш зарурати билан боғлиқ.
Янгиликлар лентаси
0