Камҳаракатлик туфайли ярим миллиард одам хасталикка чалиниши мумкин - ЖССТ

© Depositphotos.com / StockassoУсталый мужчина с болью в спине
Усталый мужчина с болью в спине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
2030 йилга келиб кам ҳаракатлилик оқибатидан ярим миллиард одам касал бўлиги ва уларни даволаш учун 300 миллиард доллар керак бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Камҳаракатлик оқибатида 2030 йилгача ярим миллиард одам хасталикка чалиниши мумкин. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда жисмоний фаоллик сусайишининг жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.
Унда қайд этилишича, камҳаракатлик туфайли 2030 йилгача Ер юзида 500 миллиондан ортиқ киши юқумли бўлмаган касалликларга чалининиши мумкин. Уларни даволашга йўналтириладиган сарф-харажатлар дунё иқтисодиётига 300 миллиард доллар зиён етказади.
Келиб чиқиши кутилаётган ноинфекцион хасталикларнинг деярли ярми, яъни 47 фоизи гипертензия, қолган 43 фоизи эса депрессия билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Барча ҳолатларнинг тўртдан уч қисми кам даромадли ва ривожланаётган давлатларда кузатилиши эҳтимоли катта.
Шунингдек, ЖССТ ҳисоботида жисмоний фаолликнинг CОVID-19 пандемияси ва бошқа хавфли касалликларни енгишдаги аҳамияти ҳам келтирилган.
Маълумот учун, камҳаракатлик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0