“Инвесторларга кўмак маркази” ташкил қилинади

© Unsplash / Tyler Franta Работа за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Марказ инвесторлар ва тадбиркорларга “Ягона дарча” тамойили асосида кўмаклашиб боради.
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида “Инвесторларга кўмак маркази” ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 октябрь куни қабул қилинган 606-сон қарорида белгиланган.
Қайд этилишича, марказ инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга, инвесторлар ва тадбиркорларга “Ягона дарча” тамойили асосида кўмаклашиб боради.
Шунингдек, қарорда Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган “Inno” технопарки шаклидаги технопаркларни 2023-2026 йилларда босқичма-босқич барпо этиш белгиланган.
Қарорга мувофиқ, технопаркларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
технопаркда иқтидорли ёшлар, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларни инновацион фаолиятга жалб этиш;
технопаркда бизнес-инкубаторлар, тажриба майдончалари ташкил қилиш;
ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда уларни жорий этиш ва молиялаштириш;
етакчи хорижий компаниялар вакиллари, экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш.
Инвестиция лойиҳалари маркази тузилмасида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0