Интиқом. АҚШ иқтисодиёти нималарга дучор бўлди?

© © AP Photo / Mary Altafferздание Нью-Йоркской фондовой биржи
здание Нью-Йоркской фондовой биржи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Йил давомида Америка иқтисодиётининг рецессияга тушиши муқаррар бўлиб бормоқда, дея баҳо беришмоқда ғарблик экспертлар. Расмийлар рекорд даражадаги инфляцияни жиловлаш мақсадида фоиз ставкаларини оширишда давом этмоқда.
Бироқ бу билан ишсизлик ва иқтисодиёт таназзулини кучайтиришмоқда. Яқин вақтларда АҚШ иқтисодиётини нималар кутмоқда - РИА Новости материалида

Рецессия муқаррар

Bloomberg агентлиги иқтисодчилари 100 % лик эҳтимол билан 2023 йил октябрь ойига келиб АҚШ тўлиқ рецессия ҳолатига тушишини прогноз қилишмоқда. Ишлаб чиқаришнинг тўхташи рекорд даражадаги инфляция туфайли содир бўлади. Сентябрь ойида йиллик ҳисобда 8,2 фоизни ташкил этди. Мамлакат бундай бўлишига кўникмаган. Сўнгги ўн йил ичида нархлар йилига икки фоиздан кам ошган.

Бундай вазият одамларни озиқ-овқат ва бензинни кўпроқ тежашга мажбур қилмоқда. Ёқилғи уй хўжаликлари харажатларининг асосий қисмини ташкил қилади. Америкаликларнинг деярли ярми нархлар ошишида Жо Байденни айбламоқда. Давлат раҳбари бу даъволарга қўшилмайди: унинг фикрича, Калифорнияда, бир галлон ёқилғи “доимо етти доллар бўлган”.

Демократнинг бу сўзларидан республикачилар ғазаб отига минишди. “Кечирасиз, жаноб президент, аммо Калифорнияда доим ҳам бир галлон ёқилғи етти доллар турмаган. Аслида сиз президент бўлган даврдан, ҳатто беш долларлик нарх ҳам қиммат ҳисобланган”, - дея ёзди республикачилардан сенатга номзод Марк Мейзер.
“Сиз чиндан ҳам сиёсатингиз мамлакатимизни барбод қилаётганини тушунмаяпсиз”, - дея қўшимча қилди у.
Сиёсатчилар бензин ўртача нархи деярли тўрт долларга кўтарилганини эслатиб ўтишди.
“Ажойиб иш, Байден, рекорд даражадаги нархлар ошиши учун”, - деб киноя қилди Калифорния Республикачилар партияси раиси Жессика Миллан.
Бундан ташқари, агар президентга ишонилса, АҚШда рецессия бўлиши эҳтимоли кам.
Байденнинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси Сесилия Роуз ҳам унинг сўзларини такрорламоқда. У нархлар ошишига қарши кураш самарали бўлганига ишонч билдирмоқда. Боз устига, АҚШ бошқа мамлакатларга қараганда камроқ зарар кўрди, дейди у.
Бироқ, Федерал захира тизимининг инфляциянинг тезлашиши билан фаол кураши фонида таҳлилчиларнинг саросимаси кучайди. Регулятор монетар сиёсатини кескин ўзгартирди. 21 сентябрда базавий ставка кетма-кет учинчи марта - 3-3,25 фоизгача оширилди. Бу 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
ФЗТнинг қарори мамлакатни иқтисодий таназзулга олиб келади. Пандемия бошланиши билан регулятор долларларни назоратсиз босиб чиқаришни бошлади. Кейин юмшоқ пул-кредит сиёсати ставкаларининг кескин ошишига олиб келди.
“Буларнинг барчаси АҚШда саноат ишлаб чиқариши ва чакана савдонинг пасайишига олиб келиши мумкин. ЯИМ 2023 йилнинг биринчи ярмида нолга тенг ўсиш суръатларини кўрсатиш хавфи остида”, - дейди “Финмир” маркетплейси халқаро молия бозорлари бўйича мутахассиси Георгий Свирин .
Таҳлилчилар айтишича, Америка иқтисодиётида муаммолар йиллар давомида тўпланиб келган. Кўпчилик хорижий экспертлар мамлакатни 2008- йиллар инқирозидан ҳамон чиқмаган деб ҳисоблашмоқда. “Аслида кузатаётганимизнинг ҳаммаси- мамлакатни шунчаки пул билан “тўлдирган” Америка расмийларининг чоралари натижаси. Бундан ташқари, 40 йил ичидаги рекорд даражадаги инфляция, аҳолининг реал даромадларининг пасайиши ва ипотека ставкаларининг ошиши. Ва шу ҳам уй-жой кредитлари ҳар қандай мамлакат, айниқса АҚШ иқтисодиёти двигатели бўлишига қарамай содир бўлмоқда”, - дейди инвестиция киритиш амалий мактаби асосчиси Фёдор Сидоров.

Ҳамма зарар кўради

Экспертнинг прогноз қилишича, ФЗТ бундан кейин ҳам фоиз ставкаларини оширишда давом этади. “Бу аҳоли ва бизнес учун мумкин бўлган кредитларни йўққа чиқаради. Натижада истеъмолчилар талаби камаяди, бу эса рецессияни кучайтиради”, - дейди у.
Энергоманбалар, металл, агрохомашёларга жаҳон нархлари ҳам оловга мой сепади. Бу муаммоларни қатъий монетар сиёсат йўли билан ҳал қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, АҚШда ижтимоий сектор - ишсизлик нафақаси, тиббиёт таълимга сарфланадиган харажатларни қисқартириш ҳақида айтилади. Бундан ташқари, транспорт ва коммунал инфратузилмаларида пасайиш кузатилмоқда.
“Бир пайтлар Америка саноати ва машинасозлик маркази бўлган - Дейтрот, қандай аҳволга тушганини эслаш кифоя, - дейди Сидоров. - Ҳозир шаҳар постапокалипсис ҳақида фильмлардан кадрларни эслатади. Вилоятдан бизнес аллақачон кетган”.
АҚШ га яқинлашаётган рецессия ҳақида биринчи куни гапирилаётгани йўқ. Бу ҳақида ўтган йилидаёқ молия вазири Жанет Иеллен гапирган эди. Тўғри, ўшанда гап фақат инфляция тезлашгани ҳақида эди.
Қолаверса, регуляторнинг кескин чоралари фақатгина америкаликларга таъсир қилиб қолмайди, деб ёзади The Atlantic.
“Глобал иқтисодиёт хаос ҳолатига келди ва бу тартибсизлик кучаймоқда. Сўнгги ойларда АҚШ ФЗТ нархларни меъёрлаштириш мақсадида ҳисоб ставкаларини оширмоқда. Тизим мамлакат ичида инфляцияни қисқартиришга қодир эмас, бироқ у бизда ва бошқа мамлакатларда ҳам бошқача муаммолар яратиши мумкин”, - дея огоҳлантиради муаллифлар.
ФЗТнинг қаттиққўл монетар сиёсати сармоядорларни облигацияларни долларда сотиб олишга мажбурламоқда. Бу эса, ўз навбатида бошқа пул белгиларига ҳам салбий таъсир кўрсатади: миллий валютаси қадрсизланаётган мамлакатлар рецессия ҳолатига тушишмоқда ва давлат қарзларини тўлай олишмаяпти. Оқибатда - уларнинг марказий банкларини ҳам фоиз ставкаларини кўтаришмоқда. Натижада, бу таназзулга олиб келади. “Чунки АҚШ глобал ялпи ички маҳсулотнинг деярли 40 фоизини истеъмол қилади (яъни бир йилда дунёда ишлаб чиқарилган барча товарлар хизматлар), Америка иқтисодиётидаги инқироз глобал глобал рецессияни келтириб чиқаради. Ва бу аллақачон бошланган”, - дея алоҳида таъкидлади Сидоров. Шу билан бирга, АҚШнинг давлат қарзи ҳам тез суръатлар билан ошиб бормоқда. У аллақачон 31 триллион доллардан ошган. Бу асосан ички мажбуриятлар.
Ҳозирча Америка иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиёт, доллар эса- захира валютаси, қўрқувга ҳожат йўқ, дейишмоқда таҳлилчилар. Хизмат кўрсатиш нархи ошаётгани бошқа масала. 2029 йилда у 8,1 триллион доллар бўлиши керак. Ечимни ҳозирча топишди: Жо Байден бюджет харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
“Қарзлар билан инқироз бошланган тақдирда ҳам, масалан, 2014 йилда Европанинг периферик мамлакатлари билан бўлган тақдирда, инвесторлар АҚШ давлат облигацияларини фаол равишда сотиб олишда бошлашади. Шу билан уларга бўлган талабни қўллаб - қувватлашади, худди Америка валютасидек. Доллар яқин ойларда мустаҳкамланишда давом этади. Йил сўнггига қадар у нафақат 70-75 рубль диапозонида қолиши, балки кўтарилиши- 78-80 рублга етиши мумкин”, - дейди Георгий Свирин.
Амалиёт шуни кўрсатадики, инқироз даврида глобал сармоядорлар долларга сармоя киритадилар, чунки жуда кам одам ундан воз кечишга қодир - ҳамма АҚШ иқтисодиётига қаттиқ боғланган. Америка валютаси халқаро ҳисоб-китобларнинг 41 фоизини, евро эса 35,5 фоизни ташкил қилади. Учликни фунт 6,45 кўрсаткич билан фунт стерлинг турибди.
Янгиликлар лентаси
0