Британияликларнинг ярмидан кўпи Трасснинг истеъфога чиқишини хоҳлайди

© AFP 2023 / Susannah Ireland Лиз Трасс, архивное фото
Лиз Трасс, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, британияликларнинг атиги 13 фоизи унинг навбатдаги сайловда ғалаба қозонишига ишонади, 78 фоизи буни даргумон деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ipsos компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, британияликларнинг камида 53 фоизи Буюк Британиянинг амалдаги бош вазири Лиз Трасснинг истеъфога чиқиши тарафдори.
Қайд этилишича, респондентларнинг 20 фоизи Трасснинг кетишига қарши. Британияликларнинг атиги 13 фоизи унинг навбатдаги сайловда ғалаба қозонишига ишонади, 78 фоизи буни даргумон деб ҳисоблайди.
Компания маълумотларига кўра, сўровномадаги бундай кўрсаткичлар Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон кетишидан олдин ўтказилган ижтимоий сўровларда қайд этилган кўрсаткичларга яқин. Июль ойи бошида унинг кетишини британияликларнинг 59 фоизи қўллаб-қувватлаган.
Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, британияликларнинг тўртдан уч қисми янги молия вазири Жереми Хант тайинланганидан кейин ҳам консерваторларнинг иқтисодий режасига ишонмайди.
Сўров 14-17 октябрь кунлари 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган минглаб британияликлар ўртасида онлайн тарзда ўтказилди.
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон 7 июль куни Консервативлар партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. Сентябрь ойида собиқ ташқи ишлар вазири Лиз Трасс янги бош вазир этиб сайланди. Бироқ, унинг ҳукумати ҳам кескин танқидларга дуч келди. Британия жамиятида Трассни қўллаб-қувватлаш даражаси унинг муваффақиятсиз иқтисодий сиёсати туфайли 10 фоизгача тушиб кетди.
Янгиликлар лентаси
0