https://sputniknews.uz/20221018/vladimir-norov-dushanbeda-bolib-otadigan-xalqaro-konferentsiyada-ishtirok-etadi-29213973.html
Владимир Норов Душанбеда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
Владимир Норов Душанбеда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Конференцияда терроризмга қарши курашишда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилади. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T09:27+0500
2022-10-18T09:27+0500
2022-10-18T09:56+0500
сиёсат
душанбе
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28257867_0:12:1280:732_1920x0_80_0_0_32466244c6070c50416ba885dd3804e1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 18-19 октябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади.Конференция "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида бўлиб ўтади.Тадбир Тожикистон Республикаси ҳукумати, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Саудия Арабистони Подшолиги ва Қатар Давлати томонидан ташкил этилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов Қозоғистон пойтахтида ўтгазилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этган эди. Унда вазирлар МДҲ доирасидаги халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, бир қатор ҳужжатларни имзолашганди. Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибидаги 7та ҳужжат бўйича якуний қарорлар қабул қилинган.Бундай ҳужжатлар орасида 2023 йилга мўлжалланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида кўп босқичли ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ҳам бор. Унда анъанавий равишда ташқи сиёсатни режалаштириш, Ҳамдўстлик давлатларининг БМТдаги позицияларини мувофиқлаштириш, бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга оид мавзулар киритилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28257867_74:0:1211:853_1920x0_80_0_0_ce28159f878ebb95ba66c7659cc65165.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, душанбе, владимир норов
сиёсат, душанбе, владимир норов
Владимир Норов Душанбеда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
09:27 18.10.2022 (янгиланди: 09:56 18.10.2022) Конференцияда терроризмга қарши курашишда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 18-19 октябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок
этади. Конференция "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида бўлиб ўтади.
Тадбир Тожикистон Республикаси ҳукумати, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Саудия Арабистони Подшолиги ва Қатар Давлати томонидан ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов Қозоғистон пойтахтида ўтгазилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этган эди. Унда вазирлар МДҲ доирасидаги халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, бир қатор ҳужжатларни имзолашганди. Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибидаги 7та ҳужжат бўйича якуний қарорлар қабул қилинган.
Бундай ҳужжатлар орасида 2023 йилга мўлжалланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида кўп босқичли ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ҳам бор. Унда анъанавий равишда ташқи сиёсатни режалаштириш, Ҳамдўстлик давлатларининг БМТдаги позицияларини мувофиқлаштириш, бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга оид мавзулар
киритилган.