https://sputniknews.uz/20221018/turkiya-rossiya-qishloq-xojaligi-mahsulotlari-masalasida-aqsh-kafolatlarini-oldi-29245818.html
Туркия Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари масаласида AҚШ кафолатларини олди
Туркия Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари масаласида AҚШ кафолатларини олди
Sputnik Ўзбекистон
Калин Туркия келишувни узайтириш учун Москвадан ижобий жавоб кутишини маълум қилди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T20:07+0500
2022-10-18T20:07+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
туркия
ақш
битим
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Туркия Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга чиқариш учун AҚШ кафолатларини олди ва Вашингтонни бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишга чақирди. Бу ҳақда Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Туркия келишувни узайтириш бўйича Москвадан аниқ жавоб олмаган.Калин Туркия келишувни узайтириш учун Москвадан ижобий жавоб кутишини қўшимча қилди.22 июль куни Истанбулда жаҳон бозорларига озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш муаммоларини ҳал этиш бўйича иккита тегишли ҳужжат имзоланди. Ҳужжатлар ягона пакетдан иборат. Биринчиси – меморандум бўлиб, БМТнинг Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорларига экспорт қилишдаги турли чекловларни олиб ташлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Иккинчиси Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Бироқ, Москва таъкидлаганидек, Россиядан экспорт бўйича келишув ҳали ишламаяпти. Ғалла бўйича келишув шу йилнинг 19 ноябрида тугайди, бироқ уни узайтириш истиқболлари ҳалигача ноаниқ.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, ақш, битим, россия
дунёда, туркия, ақш, битим, россия
Туркия Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари масаласида AҚШ кафолатларини олди
20:07 18.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Калин Туркия келишувни узайтириш учун Москвадан ижобий жавоб кутишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Туркия Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга чиқариш учун AҚШ кафолатларини олди ва Вашингтонни бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишга чақирди. Бу ҳақда Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Калин маълум
қилди. “Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ўғитларига нисбатан санкциялар йўқ. Кема чиқиб кетиши, Қора денгиз ва бўғозлар орқали ўтиши мумкин. Лекин суғурта компаниялари санкциялардан қўрқишади, шунинг учун улар жараёнда иштирок этишни истамайди. Aмерикалик ҳамкорларимиз, хусусан, ҳамкасбим Салливан (AҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан) билан суҳбатда кафолат бериш зарурлиги айтилди. Улар бундай кафолатлар берилишини айтишди”, деди Калин A Haber телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Туркия келишувни узайтириш бўйича Москвадан аниқ жавоб олмаган.
“Туркия ва БМТ бу борада Россия билан алоқаларни давом эттирмоқда, келишувни олти ой ёки бир йилга узайтириш биз учун идеал бўларди”, деди у.
Калин Туркия келишувни узайтириш учун Москвадан ижобий жавоб кутишини қўшимча қилди.
22 июль куни Истанбулда жаҳон бозорларига озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш муаммоларини ҳал этиш бўйича иккита тегишли ҳужжат имзоланди. Ҳужжатлар ягона пакетдан иборат. Биринчиси – меморандум бўлиб, БМТнинг Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорларига экспорт қилишдаги турли чекловларни олиб ташлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Иккинчиси Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Бироқ, Москва таъкидлаганидек, Россиядан экспорт бўйича келишув ҳали ишламаяпти. Ғалла бўйича келишув шу йилнинг 19 ноябрида тугайди, бироқ уни узайтириш истиқболлари ҳалигача ноаниқ.