https://sputniknews.uz/20221018/trass-britaniya-bosh-vaziri-lavozimidan-ketmoqchi-emas-29230452.html
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетмоқчи эмас
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетмоқчи эмас
Sputnik Ўзбекистон
Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳозирча ўз лавозимини тарк этиш нияти йўқлигини айтди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T15:30+0500
2022-10-18T15:30+0500
2022-10-18T15:30+0500
дунёда
британия
лиз трасс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29231349_0:37:3072:1765_1920x0_80_0_0_8451c4133e043a034c8d2251cbdbd18f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс Консерватив партиядаги бир қатор депутатларнинг чақириқларига қарамай, истеъфога чиқмаслигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Шунингдек, Британия бош вазири масъулиятни ўз зиммамга олишини ва йўл қўйган хатолари учун узр сўрашини айтди.“Мен масъулиятни ўз зиммамга олишни ва йўл қўйган хатоларим учун узр сўрашни хоҳлайман. Мен одамларга энергия тўловларида ёрдам бериш, юқори солиқ ставкалари масаласини ҳал қилиш учун чора кўрмоқчи эдим, лекин биз жуда узоққа ва жуда тез кетдик. Мен буни тан олдим. Мен янги канцлерни иқтисодий барқарорликни тиклаш бўйича янги стратегия билан тайинладим", - дея қўшимча қилди Трасс.Маълумот учун, Трасс бошчилигидаги Британия ҳукумати иқтисодни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режа юзасидан кўплаб танқидларга учради.Режа парламентга собиқ молия вазири Квази Квартенг томонидан тақдим этилган ва солиқларни катта миқдорда камайтиришни назарда тутади. У эълон қилинганидан сўнг, Буюк Британиянинг беш йиллик давлат облигациялари бўйича даромадлари 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди — 4,6%, бу қарз қимматли қоғозларига бўлган талабнинг пасайишини англатади. Шу муносабат билан, фунт стерлинг кескин тушиб кетди ва савдолар жараёнида бир фунт учун 1,054 долларни ташкил этиб, тарихий минимал даражага тушди.Ўтган жума куни молия бозорларидаги вазият туфайли Трасс ўзидан олдинги Борис Жонсон ҳукумати томонидан таклиф қилинган ва аввалроқ Трасс томонидан бекор қилинган корпоратив даромад солиғининг 19% дан 25% гача оширилишини эълон қилди. Режалаштирилган ўсишни бекор қилиш иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш режасининг чора-тадбирларидан бири бўлиб, Буюк Британия иқтисодиётига кўпроқ корхоналар сармоя киритади деб тахмин қилинган. Жума куни шов-шувли режа муаллифи Квартенг истеъфога чиқди, унинг ўрнига Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант келди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29231349_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_016a1ddc20b2c35c56c32c3d0d88cc53.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, британия, лиз трасс
дунёда, британия, лиз трасс
Трасс Британия бош вазири лавозимидан кетмоқчи эмас
Британия Бош вазири Лиз Трасс ҳозирча ўз лавозимини тарк этиш нияти йўқлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс Консерватив партиядаги бир қатор депутатларнинг
чақириқларига қарамай, истеъфога чиқмаслигини айтди. Бу ҳақда
РИА Новости хабар берди.
“Мен қоламан, чунки мен бу мамлакат фаровонлиги учун ишлашга танланганман ва буни ният қилганман. Келгуси умумий сайловларда мен Консерватив партиянинг бошида бўламан... Биз жуда қийин даврларни бошдан кечирмоқдамиз. Биз Консерваторлар партияси ҳақида гапиришга вақт сарфламаймиз, аксинча, бизнесга киришишимиз керак. Бу менинг ҳамкасбларимга мурожаатим”, - деган Трасс BBC билан суҳбатда.
Шунингдек, Британия бош вазири масъулиятни ўз зиммамга олишини ва йўл қўйган хатолари учун узр сўрашини айтди.
“Мен масъулиятни ўз зиммамга олишни ва йўл қўйган хатоларим учун узр сўрашни хоҳлайман. Мен одамларга энергия тўловларида ёрдам бериш, юқори солиқ ставкалари масаласини ҳал қилиш учун чора кўрмоқчи эдим, лекин биз жуда узоққа ва жуда тез кетдик. Мен буни тан олдим. Мен янги канцлерни иқтисодий барқарорликни тиклаш бўйича янги стратегия билан тайинладим", - дея қўшимча қилди Трасс.
Маълумот учун, Трасс бошчилигидаги Британия ҳукумати иқтисодни қўллаб-қувватлаш бўйича янги режа юзасидан кўплаб танқидларга учради.
Режа парламентга собиқ молия вазири Квази Квартенг томонидан тақдим этилган ва солиқларни катта миқдорда камайтиришни назарда тутади. У эълон қилинганидан сўнг, Буюк Британиянинг беш йиллик давлат облигациялари бўйича даромадлари 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди — 4,6%, бу қарз қимматли қоғозларига бўлган талабнинг пасайишини англатади. Шу муносабат билан, фунт стерлинг кескин тушиб кетди ва савдолар жараёнида бир фунт учун 1,054 долларни ташкил этиб, тарихий минимал даражага тушди.
Ўтган жума куни молия бозорларидаги вазият туфайли Трасс ўзидан олдинги Борис Жонсон ҳукумати томонидан таклиф қилинган ва аввалроқ Трасс томонидан бекор қилинган корпоратив даромад солиғининг 19% дан 25% гача оширилишини эълон қилди. Режалаштирилган ўсишни бекор қилиш иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш режасининг чора-тадбирларидан бири бўлиб, Буюк Британия иқтисодиётига кўпроқ корхоналар сармоя киритади деб тахмин қилинган. Жума куни шов-шувли режа муаллифи Квартенг истеъфога чиқди, унинг ўрнига Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант келди.