"Steadfast Noon" машғулотлари - Учинчи жаҳон уруши репетицияси
21:41 18.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023)
© Foto : US Air ForceПервый полет B-52 Stratofortress, оснащенного прототипом гиперзвуковой ракеты AGM-183A
© Foto : US Air Force
Oбуна бўлиш
НАТОнинг 14 мамлакати иштирокида 17 - 30 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Steadfast Noon" машғулотларида Ғарбий Европа ҳудудига термоядровий бомбалар билан зарба беришни назарда тутади.
Фақат ақлдан озганларгина Россия чегараси яқинида ядровий тўқмоқ билан дағдаға қилиши мумкин. АҚШ европалик иттифоқдошларини мавжуд бўлмаган рус таҳдидидан “ҳимоя қилиш”нинг энг ишончли йўлини топганга ўхшайди - улар Европани термоядровий каллаклар билан нишонга олиб йўқ қилиш. Бундан сўнг материкда ҳам Шимолий Америкада ҳам ҳаёт тугайди. Лекин сўнгги 75 йилда бирорта ҳам ҳарбий ғалабага эришмаганлиги ва шармандали мағлубиятлар кетма-кетлиги Пентагон ва НАТО стратегларига сабоқ бўлмаган кўринади. Альянс ўзининг тажовузкор ва ваҳший марафонини давом эттирмоқда.
"Steadfast Noon" машғулотлари НАТОнинг 14 мамлакати иштирокида 17 - 30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Машқлар эпицентри - Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларининг Лимбург провинциясида жойлашган Клайн Брогель базаси бўлиб, у ерда АҚШнинг В61 термоядровий бомбалари сақланади.
Манёврларданч кўзланган мақсад - Европанинг шимоли-ғарбий қисмида, Бельгия ва Британия ҳаво бўшлиғида, шунингдек, Шимолий денгиз устида ядровий тўхтатиб туришни, яъни - рақибга ядровий зарба беришни синовдан ўтказиш.
Асосий ролни Американинг 60 та термоядровий авиабомбалари ва ракета ташувчи В52 бомбардимончилари ҳамда F-16 қирувчилари ўйнайди. Уларнинг бортда бомбалар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарларга ишониб бўлмайди, чунки уларсиз ядровий машғулотлар ўтказиш - маънисиздир.
Эслатиб ўтаман, Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркияда 150 тадан 200 гача В61-12 типидаги Америка ядровий бомбалари доимий сақланади. Уларнинг ҳар бирининг қудрати - тахминан иккита Хиросимага тенг. B-52H самолётлари АҚШдан нима олиб келгани номаълум, бироқ Stratofortress тактик ядровий қурол ташувчиси эмас. Ҳар бир "Стратег"нинг жанговар юкламаси - 31 тоннадан ортиқ, арсеналда - узоқлиги 980 кмлик AGM-158A/B JASSM-ER ва узоқлиги 2400 км гача бўлган (термоядровий жанговар қисмли) AGM-86 CALCM қанотли ракеталарининг бир нечта модификациялари бор.
Яъни, манёврлар Россиядан эълон қилинган хавфсиз масофада (1000 км) эмас, балки Москва ва Россия Федерациясининг ғарбий қисмидаги бошқа йирик шаҳарларига яқин масофада, стратегик ядро қуролларидан жанговар фойдаланиш мумкин бўлган масофада ўтказилмоқда.
Яқинда альянс бош котиби Йенс Столтенберг "Steadfast Noon" машғулотларининг аҳамияти ҳақида гапирди: “НАТОнинг қатъий, кутилган ҳаракати, бизнинг ҳарбий қудратимиз - эскалацияни олдини олишнинг энг яхши йўли”.
Украинадаги (шунингдек, Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливия, Югославия мамлакатларидаги) воқеалар - НАТО эскалация инструменти эканлиги, ва бошқа ҳеч нима бажара олмаслигини тасдиқлайди. "Steadfast Noon" манёврлари - шак-шубҳасиз Россия, Европа ва дунёга таҳдиддир. Америкалик иттифоқдошларнинг Эски Дунёда РФ га мунтазам ядровий ҳужумларга тайёрланаётган “икки мақсадли” самолётлари ниҳоятда кўп. Айнан шунинг учун НАТО мамлакатлари доимо Россия ядровий триадасининг нишони остида.
“Момақалдироқ” гумбурламасидан аввал
"Steadfast Noon" машғулотлари Европа мамлакатларида ҳар йили ўтказилади. 14 мамлакатнинг ҳарбий-ҳаво кучларидан жанговар фойдаланиш тафсилотлари яширин бўлсада, ҳарбий операция мақсадини яшириш амри маҳол. НАТО мамлакатларида зенит-ракета комплекслари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг интеграциялашган тизимларининг йўқлиги - “ ҳимоя альянс”ининг тажовузкор ва ҳужумкор доктринасини яна бир бор тасдиқлайди.
Америка термоядровий бомбаларини қабул қилиш ва ташиш, фойдаланишга тайёрлаш (дастурлаш) ва самолёт бўлинмаларига юклаш ҳақиқатда машқ қилинмоқда. Парвозлар гўёки ядро қуролисиз амалга оширилмоқда. Бироқ, рус радарлари B-52H ёки F-16 Россия Федерацияси чегаралари яқинида қандай жанговар каллак олиб кетаётганини кўрсатмайди. Шу сабабли ушбу самолётларнинг пайдо бўлишининг ўзи - максимал хавф деб қабул қилинади. Қолаверса, “Steadfast Noon” манёврлари чоғида НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога жалб қилиш учун техноген фалокатлар, чақмоқ чақиши, ёнғин чиқиши ва ҳатто Украина махсус хизматлари томонидан теракт амалга оширилиши ҳам истисно этилмаган.
НАТОнинг ядровий сиёсатига кўра иттифоқдош мамлакатлар фавқулодда вазиятда АҚШнинг Европада жойлашган В61-12 ҳаво бомбаларидан фойдаланиши мумкин. Фавқулодда вазиятнинг аниқ мезонлари йўқ, талқин қилиш имкони бор. Украинадаги жанговар ҳаракатлардаги фаол иштирокига қараганда, альянснинг алоҳида мамлакатлари раҳбарияти (нафақат Польша) масъулиятсиз, ўйламасдан ва ҳар қандай охири вой ҳаракатга тайёр. Блокнинг ички бўлинмалари "Steadfast Noon" уруш ўйинларининг технологик хавфсизлигига шубҳаларни кўпайтиради. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадларининг бирорта далили йўқ, бунда фақат эскалация учун кенг имкониятлар бор.
Бундан ташқари, АҚШ бир томонлама тартибда Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиққан ва ядровий каллакка эга (европаликлар учун махсус) турдаги ерга асосланган ўрта масофали мобиль ракета тизимини ишлаб чиқмоқда. Болтиқбўйи мамлакатларидаги машғулотлар давомида америкалик бомбардимончилар мунтазам равишда Калининград вилояти ва Санкт-Петербургга ядро зарбалари беришни машқ қилишмоқда.
Геосиёсий рақибларининг ҳатти-ҳаракатларига Москва жиддий жавоб қайтаради. Ғарб Россиянинг “Момоқалдироқ” машқлари ҳамда Россия ядро триадаси (Ҳаво-космик кучлари, Ҳарбий-денгиз флоти ва Стратегик ракета қўшинлари) томонидан жавоб машқларини кутиб қолди.
Норвегиянинг "Faktisk" нашри маълумотларига кўра, Россия аллақачон “Норвегиядан 20 миль узоқликда” 11та Ту-160 ва Ту-95 стратегик бомбардимончи- ракета ташувчиларини жойлаштирган. Улар “АҚШ ва бутун Европадаги нишонларга ядровий қурол билан ҳужум қилишга қодир”. Мақолада айтилишига кўра, стратегик бомбардимончилар Кольск яриморолида узоқ вақтга жойлаштирилган. Ажабланарлиси, нашр буни НАТОнинг Европанинг шимоли - ғарбида Финляндия ва Швеция ҳисобига кенгайиши билан бевосита боғлиқлигини пайқамаган.
Аввалроқ Россия ва АҚШ Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича 3-шартнома (ДСНВ) доирасида стратегик ҳужум қуроллари сони бўйича маълумотлар алмашган эди - умумий ҳисобда шай ҳолда 5720 дан кўп қуроллар бор экан. Бу Ердаги ҳаётни бир неча бор йўқ қилишга етарли.
Ундан ташқари Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда “ҳисобга олинмаган” 41та В-52Н (ядровий қувватга эга) оғир бомбардимончилар ҳамда 56 та "қайта жиҳожланган" баллистик ракеталарга эга Trident-2 сувости кемалари ҳақида маълумотга эга бўлган. Икки йирик ядро державалари ўртасида кескин қарама-қаршилик давом этмоқда. Steadfast Noon - Учинчи Жаҳон урушининг репетицияси. Унда АҚШ ва НАТО ҳалокатга маҳкум.