https://sputniknews.uz/20221018/shimoliy-oqimning-shikastlangan-qismi-aks-etgan-video-paydo-boldi-29233154.html
“Шимолий оқим”нинг шикастланган қисми акс этган видео пайдо бўлди
“Шимолий оқим”нинг шикастланган қисми акс этган видео пайдо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Швециянинг “Expressen” газетаси “Шимолий оқим” газ қувурининг шикастланган қисми акс этган илк кадрларни намойиш этди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T16:19+0500
2022-10-18T16:19+0500
2022-10-18T16:19+0500
дунёда
шимолий оқим-2
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29231945_5:0:2352:1320_1920x0_80_0_0_c9a8c95081d627f3d413cd3414b430f0.png
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Швециянинг “Expressen” газетаси “Шимолий оқим” газ қувурининг шикастланган қисми акс этган илк кадрларни намойиш этди.Сувости учувчисиз учар қурилмаси олган видеода газ қувуридаги жиддий шикастланган жойларни кўриш мумкин. Қувурнинг айрим қисмларида ўткир учлари чиқиб турган ёриқлар бор. Металл анча зарар кўрган. Денгиз тубида жуда кучли портлаш изларини ҳам кўриш мумкин.“Бундай қалин металлга шикаст етказиш учун, кўриб турганимиздек, катта саъй-ҳаракат талаб этилади”, - деган дрон оператори Тронд Ларсен.Швецияда газ қувурларидаги портлашни “Säpo” хавфсизлик полицияси суриштирмоқда.Ўз навбатида, Копенгаген полицияси қуролли кучлар кўмаги ва Норвегия хавфсизлик хизмати полицияси билан ҳамкорликда Болтиқ денгизидаги фавқулодда вазиятнинг дастлабки суриштирув ишларини олиб борганини маълум қилди.“Суриштирув Даниянинг иқтисодий ҳудудидаги “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларига катта зарар етказилгани ва зарар кучли портлашлар сабаб етказилганини тасдиқлади”, - дейилади хабарда.“Шимолий оқимлардаги” портлашларРоссиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.Россия президенти Владимир Путин “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29231945_299:0:2059:1320_1920x0_80_0_0_23f87254a31c6b39e88a7b4f960c31d1.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шимолий оқим-2
“Шимолий оқим”нинг шикастланган қисми акс этган видео пайдо бўлди
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Швециянинг “Expressen” газетаси “Шимолий оқим” газ қувурининг шикастланган қисми акс этган илк кадрларни
намойиш этди. Сувости учувчисиз учар қурилмаси олган видеода газ қувуридаги жиддий шикастланган жойларни кўриш мумкин. Қувурнинг айрим қисмларида ўткир учлари чиқиб турган ёриқлар бор. Металл анча зарар кўрган. Денгиз тубида жуда кучли портлаш изларини ҳам кўриш мумкин.
“Бундай қалин металлга шикаст етказиш учун, кўриб турганимиздек, катта саъй-ҳаракат талаб этилади”, - деган дрон оператори Тронд Ларсен.
Швецияда газ қувурларидаги портлашни “Säpo” хавфсизлик полицияси суриштирмоқда.
Ўз навбатида, Копенгаген полицияси қуролли кучлар кўмаги ва Норвегия хавфсизлик хизмати полицияси билан ҳамкорликда Болтиқ денгизидаги фавқулодда вазиятнинг дастлабки суриштирув ишларини олиб борганини маълум қилди.
“Суриштирув Даниянинг иқтисодий ҳудудидаги “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларига катта зарар етказилгани ва зарар кучли портлашлар сабаб етказилганини тасдиқлади”, - дейилади хабарда.
“Шимолий оқимлардаги” портлашлар
Россиядан Германияга тортилган “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларининг бир нечта тармоқларида босим бирдан
пасайди. Камида тўртта жойдан газ сизиб чиқиши қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга қасддан уюштирилган қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори етказилган зарарни мисли кўрилмаган деб атамоқда, уларни қайта тиклаш муддатига баҳо беришнинг ҳозирча имкони йўқ.
“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” ишлашга тайёр тўлиқ тайёр газ қувурлари эди. Биринчисидан газ узатиш гоҳида Ғарб санкциялари шароитида таъмирлаш, профилактика ишлари ва сертификат олиш учун тўхтатилганди. Иккинчисини сертификатлашни Германия 22 февраль куни тўхтатиб қўйганди.
Россия президенти Владимир Путин “Шимолий оқим”да содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракати, газ қувурларига қарши халқаро террорчилик акти деб атади.