Сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларга илмий хулосалар берилади

© Sputnik / Алексей СтефановСтроительство новых школ в Волновахе
Строительство новых школ в Волновахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга Қурилиш вазирлиги томонидан илмий хулосалар берилади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Энди сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга Қурилиш вазирлиги томонидан илмий хулосалар берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 октябрь куни қабул қилинган 603-сон қарори низомида келтирилган.
Низомга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин улар хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш вазирлигига тақдим этилади ва қуйидаги муддатларда хулоса берилади:
лойиҳа-смета ҳужжатлари уч кун муддатда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилади;
ҳужжатлар йўналтирилгандан сўнг бир кун муддатда буюртмачи ташкилотлар Фанлар академиясига буюртманома тақдим этади;
Фанлар академияси ўн иш куни давомида буюртмачилар билан шартнома расмийлаштиради ҳамда назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишларини ташкил этади;
Фанлар академияси бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилади;
Фанлар академияси илмий хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказади;
шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачига берилади.
Маълумот учун, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0