https://sputniknews.uz/20221018/real-madrid-hujumchisi-karim-benzema-oltin-topni-qolga-kiritdi-29215750.html
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритди
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритди
Sputnik Ўзбекистон
2021-22 йилги мавсумда Карим Бензема 46 та ўйинда 44 та гол уриб, "Реал" билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиққан. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T10:40+0500
2022-10-18T10:40+0500
2022-10-18T10:40+0500
спорт
олтин тўп
карим бензема
футбол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29215563_0:212:2889:1837_1920x0_80_0_0_e532b5b1baf92a1425ed4a9c78dcf02d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Мадриднинг “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема илк бор “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Қайд этилишича, 2021-2022 йилги мавсумда Карим Бензема 46 та ўйинда 44 та гол уриб, "Реал" билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиққан. Фаолияти давомида 15 та голли узатмани амалга оширган.Мукофотларни топшириш маросими кеча, 17 октябрь куни Париждаги “Шатле” театрида бўлиб ўтган. 34 ёшли Бензема илк бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Овоз беришда 2021/22 йилги мавсумда “Ливерпул”да ўйнаган “Бавария” футболчиси Садио Мане иккинчи, “Манчестер Сити” аъзоси Кевин Де Брёйне учинчи ўринни эгаллаган.Маросимда олтита номзод бўлган Англия Премер-лигаси чемпиони “Манчестер Сити” “Ливерпул” олдидан “Йилнинг энг яхши клуби” деб топилган.Бензема 1998 йилда Зинедин Зидан "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан бери ушбу нуфузли совринни қўлга киритган биринчи француз бўлди. Охирги 13 йилнинг 12 тасида аргентиналик Лионел Месси (7 та "Олтин тўп") ва португалиялик Криштиану Роналду (5 та) кубокда устунлик қилишган."Олтин тўп" (France Football ҳафталик версиясига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган мукофот) 1956 йилдан бери бериб келинмоқда. Мукофот 2020 йилда ковид пандемияси туфайли берилмаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29215563_80:0:2809:2047_1920x0_80_0_0_57c2195ecd798db5edda4c1d4cbdd0d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, олтин тўп, карим бензема, футбол
спорт, олтин тўп, карим бензема, футбол
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритди
2021-22 йилги мавсумда Карим Бензема 46 та ўйинда 44 та гол уриб, "Реал" билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Мадриднинг “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема илк бор “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бу ҳақда
РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, 2021-2022 йилги мавсумда Карим Бензема 46 та ўйинда 44 та гол уриб, "Реал" билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиққан. Фаолияти давомида 15 та голли узатмани амалга оширган.
Мукофотларни топшириш маросими кеча, 17 октябрь куни Париждаги “Шатле” театрида бўлиб ўтган. 34 ёшли Бензема илк бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Овоз беришда 2021/22 йилги мавсумда “Ливерпул”да ўйнаган “Бавария” футболчиси Садио Мане иккинчи, “Манчестер Сити” аъзоси Кевин Де Брёйне учинчи ўринни эгаллаган.
Маросимда олтита номзод бўлган Англия Премер-лигаси чемпиони “Манчестер Сити” “Ливерпул” олдидан “Йилнинг энг яхши клуби” деб топилган.
Бензема 1998 йилда Зинедин Зидан "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан бери ушбу нуфузли совринни қўлга киритган биринчи француз бўлди. Охирги 13 йилнинг 12 тасида аргентиналик Лионел Месси (7 та "Олтин тўп") ва португалиялик Криштиану Роналду (5 та) кубокда устунлик қилишган.
"Олтин тўп" (France Football ҳафталик версиясига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган мукофот) 1956 йилдан бери бериб келинмоқда. Мукофот 2020 йилда ковид пандемияси туфайли берилмаган.