Қашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
18:00 18.10.2022 (янгиланди: 18:10 18.10.2022)
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиҚашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Oбуна бўлиш
Витебск вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг саккиз ойида 17 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Беларуснинг Витебск вилояти делегацияси Қашқадарё вилояти билан ҳамкорлик бўйича қатор шартномалар имзолади. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
Қайд этилишича, Беларусь делегацияси 10-13 октябрь кунлари Қашқадарёда бўлган ва ишчи сафари чоғида томонлар Беларусь товарларини Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалаларини муҳокама қилган.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиҚашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
Қашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Витебск вилоят ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, гўшт ва сут маҳсулотлари, электр жиҳозлари ва кабел маҳсулотлари Ўзбекистон томонида алоҳида қизиқиш уйғотган.
Йиғилишда имзоланган импорт-экспорт шартномалари ҳажми 3 миллион долларни ташкил этган. Бунга нефть саноати учун маҳсулотлар, ўлчов асбоблари ва ускуналари киради.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиҚашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
Қашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бундан ташқари, ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим тузилган. Икки томоннинг эркин иқтисодий зоналари ҳамда гўшт-сут саноати корхоналари дирекциялари ҳам ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон томони ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш ниятида. Мисол учун, сут саноатида малакали мутахассислар етишмаяпти — улар бу бўшлиқни Беларусь университетлари иштирокида тўлдиришни режалаштирмоқда.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиҚашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
Қашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
“Биз учун Ўзбекистон Осиёга чиқиш имкониятига эга бўлган жуда қизиқ мамлакат”, - деди минтақа ҳукумати раҳбари ўринбосари Анжелика Никитина. Унинг сўзларига кўра, келгусида ҳамкорлик режалари ягона йўл харитасида бирлаштирилади.
Нашр маълумотларига кўра, Витебск вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг саккиз ойида 17 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган. Шундан 12,1 миллион доллари Беларусь экспорти ҳиссасига тўғри келади.
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиҚашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
Қашқадарё ва Витебск 3 миллион долларлик шартномалар имзолади
© Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Витебскдан Ўзбекистон бозорига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг қарийб ярмини дори воситалари, гўшт, қуруқ сут, болалар овқатлари, полиетилен ташкил этади. Қарама-қарши йўналишда, асосан, мева ва сабзавотлар, шунингдек, иплар ва мис симлар экспорт қилинади.