Олий Мажлис палаталари ўртасида ташқи меҳнат миграцияси бўйича келишув комиссияси тузилади

© Олий Мажлис Қонунчилик палатасиОлий Мажлис Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Депутатлар Сенат томонидан рад этилган Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунни такомиллаштириш бўйича Келишув комиссиясини тузиш бўйича таклифни маъқуллашди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ташқи меҳнат миграциясига оид қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий Мажлис палаталари ўртасида келишув комиссияси тузилади. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда депутатлар "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги Қонунни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани муҳокама қилишди.
Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан рад этилганини ҳисобга олиб, қонун лойиҳасига масъул қўмита — Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси вакиллари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича Олий Мажлис палаталарининг Келишув комиссиясини тузиш таклифини илгари сурди.
Айрим депутатлар қўмитанинг таклифини рад этиб, Қонуннинг долзарблигини инобатга олиш ва уни президентга тўғридан-тўғри юбориш таклифини билдиришди.
Муҳокамалардан сўнг масъул қўмитанинг таклифи овозга қўйилди.
Депутатлар мазкур қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда келишув комиссиясини тузиш билан боғлиқ таклифни маъқуллашди.
Янгиликлар лентаси
0