Норов: Афғонистоннинг яккаланиши минтақа ва дунё учун хавфли

© МИД УзбекистанаВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатларининг ривожланиш истиқболларини Афғонистондаги хавфсизлик вазиятига боғлиқ деб баҳолади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Жаҳон ҳамжамияти Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда маълум қилди.
Вазир ўз сўзида Афғонистонни изоляция қилиш минтақа ва халқаро ҳамжамият учун салбий оқибатларга олиб келишини қайд этди.
У Афғонистоннинг иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларида иштирок этиш муҳимлиги, шунингдек, Марказий Осиёдаги ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги вазиятга боғлиқлигини қўшимча қилди.
Норов Остонада ўтказилган саммитда Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ташаббус ҳақида гапирар экан, унинг асосида Афғонистон бўйича махсус вакиллар гуруҳини тузиш ва муҳокама қилиш, ушбу мамлакат билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда ташаббусларни таклиф қилиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, у Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш бўйича БМТнинг минтақавий ваколатхонасини очишни муҳим деб ҳисоблади.
Норовнинг айтишича, терроризм ва экстремизмга қарши кураш минтақавий ва глобал миқёсда мувофиқлаштирилгандагина муваффақият қозонади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Душанбе шаҳрида "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида конференция ўз ишини бошлади.
Янгиликлар лентаси
0